Дибала испан клуби билан келишиб олди, трансфер 150-200 млн. еврога айланиши мумкин
30 мар 2018 15:46
Новости
Дибала испан клуби билан келишиб олди, трансфер 150-200 млн. еврога айланиши мумкин
"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала тез орада клубини ўзгартириши мумкин.
Мадриднинг "Атлетико" клуби аргентиналик форвардга қизиқиш билдирмоқда ва ёзда уни сотиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра, ушбу трансфер учун "матрасчилар" 150-200 млн. евро сарфлашади, шартнома эса 5 йилга имзоланади. Мадридликлар нархни тушириш учун келишувга черногориялик ҳимоячи Стефан Савични қўшмоқчи.
Дибала 2017 йилнинг апрелида "Ювентус" билан янги шартнома имзолаган эди ва айни дамда А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.
Жорий мавсум "кекса синьора" ҳужумчиси барча турнирларда 35та ўйин ўтказди ва 21та гол уриб, 3та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии