Дибала икки ойдан буён илк бор майдонда шуғулланди
10 мая 2020 00:42
Новости
Дибала икки ойдан буён илк бор майдонда шуғулланди
Коронавирусга чалинган "Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала машғулотларга киришди.
Аргентиналик клубда икки соатлик тиббий текширувдан ўтказилди, натижалар футболчи машғулотларга тайёр эканлигини кўрсатди.
Бугун Дибала индивидуал машғулотларни бажарди. Шундай қилиб, Дибала 62 кундан сўнг яна майдонга қайтди. Сўнгги бор Пауло "Интер"га қарши 8 март куни кечган беллашувда майдонга тушганди.
Комментарии