RU

Последние новости

20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  2 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  1 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  6 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  16 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   2 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  7 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  7 15:49"Қизилқум" Грузия клубини йирик ҳисобда таслим қилди  0 15:24БУМ! Кейинги мавсум Лео Месси "Барселона"га қайтади  41 14:55Расман: "Динамо" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади!  6 14:49Расман: "Нефтчи" Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган 4 нафар футболчини ПФЛда рўйхатдан ўтказди  19 14:10Интервью. Умар Эшмуродов - "Насаф", чемпионлик, Катанец ва Черан ҳақида  10 13:39Бобур Абдураҳмонов: "Болалар мураббийларини энг кўп қийнаётган муаммо - майдонлар камлиги"  1

Ди Натале: “Роналду билан идеал тандем ҳосил қилган бўлардим” Новости

Ди Натале: “Роналду билан идеал тандем ҳосил қилган бўлардим”

Италиялик собиқ форвард Антонио Ди Натале “Ювентус” аъзоси Криштиану Роналду билан яхши чиқиб кетиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, у “Ливерпуль”нинг қизиқиш билдиргани ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Криштиану Роналду мен учун энг яхши жамоадош бўларди, чунки у жуда тезкор эди. Футболчилик йилларим унга бироз ўхшардим, шу туфайли бирга ўйнасак жуда яхши бўлар эди.

“Удинезе”да қолишни истадим ва тўрт йиллик шартномага имзо чекдим. Италия чемпионати тўпурари бўлдим, ўзимни муҳим ўйинчи сифатида ҳис қилдим ва ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи эмасдим. “Ливерпуль” ҳам мени қандай бўлмасин қўлга киритмоқчи бўлган. Бироқ, “Ювентус”га рад жавобини берганимдан кейин, Англияга кўчиб ўтишимнинг маъноси йўқ эди”, дейди 2016 йил фаолиятини тугатган Ди Натале.

Эслатиб ўтамиз, 42 ёшли Антонио ҳозирда Б Серия жамоаси “Специя” мураббийи сифатида ишламоқда.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика