Ди Мария Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
24 фев 2023 22:35
Новости
Ди Мария Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди
“Ювентус” ҳужумчиси Анхель Ди Мария Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.
УEФА расмий сайти мухлислар ўртасида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчининг ғалаба қозонгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни "Ювентус" Европа лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида меҳмонда "Ренн"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг 1/8 финалига йўл олганди. Ди Мария ушбу учрашувда хет-трик муаллифига айланди.
Массимилиано Аллегри шогирдларининг навбатдаги рақиби Германиянинг “Фрайбург” клуби бўлади. Дастлабки ўйин 9 март куни, жавоб учрашуви эса 16 мартга белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии