Ди Мария: "Аргентиналик футболчилар Европада ўйнашни орзу қилишади, мен эса "Росарио Сентраль"га қайтишни"
26 окт 2022 11:57
Новости
Ди Мария: "Аргентиналик футболчилар Европада ўйнашни орзу қилишади, мен эса "Росарио Сентраль"га қайтишни"
Анхель Ди Мария Аргентина чемпионатига қайтишни истамоқда.
"Менинг орзум – "Росарио Сентраль"га қайтиш. Мен буни узоқ вақтдан бери умид қилгандим, бу осон эмас, лекин мен буни қилишни жуда хоҳлардим.
Аргентиналик футболчилар Европада ўйнашни орзу қилишади, мен эса "Росарио Сентраль"га қайтишни", – деди "Ювентус" ярим ҳимоячиси.
"Росарио Сентраль" – Ди Мариянинг профессионал фаолиятидаги биринчи клуб, хавбек 2001 йилдан 2007 йилгача унинг тизимида ҳаракат қилган.
34 ёшли футболчининг "Юве" билан келишуви жорий мавсум охиригача мўлжалланган.
Комментарии