Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
29 июн 17:21
Новости
Дезире Дуэ "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан: "Бу турнирда фақатгина энг кучлилар ўйнайди. Хато қилишга ҳаққимиз йўқ"
ПСЖ футболчиси Дезире Дуэ клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финали доирасида "Интер Майами"га қарши ўйин олдидан фикрларини билдирди.
"Ўта юқори сифатли ва жуда тажрибали жамоа. Таркибида кўплаб буюк футболчилар бор ва улар бизга катта муаммо ярата олишади. Мақсадимиз - ўз футболимизни намойиш қилиш ва мавсум давомидагидек ўйнаш.
Бу плей-офф, шу сабабли хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Ўйиннинг бошиданоқ биз бор эътиборимизни қаратишимиз ва максимал куч билан ўйнашимиз керак. Бу клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, бу ерда фақатгина энг кучли жамоалар ўйнайди. Бу баҳсда ғалаба қозониб, олдинга ҳаракатланишни истаймиз", - деди Дезире Дуэ.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии