Дэйли Блинд Златан МЮга қайтишини хоҳлайди
20 июл 2017 19:36
Новости
Дэйли Блинд Златан МЮга қайтишини хоҳлайди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Дэйли Блинд Златан Ибрагимовичнинг клубга қайтишини хоҳлаётганини айтиб ўтди.
"Албатта, мен Златан МЮга қайтишини хоҳлайман. У яна биз учун асосий нишонга айланди. Ўтган мавсум унинг келиши жамоага катта туртки берган эди. У зўр ўйинчи ва ажойиб инсон. У билан ҳаммаси яхши бўлади", - деди Блинд.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли швед тиззасидан жиддий жароҳат олган ва жорий йил охиригача сафдан чиққан. Ҳозир тикланишга катта урғу берган ва яна МЮ учун ўйнамоқчи. Клуб жароҳат сабаб у билан 30 июнда якунига етган шартномани узайтирмаган эди.
Комментарии