RU

Последние новости

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  13 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  136 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  41 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак” Новости

Деян Журжевич: “Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак”

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” (3:1) жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Деян Журжевич ва мазкур ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилган Иван Соловьёв иштирок этишди.

- Бу жамоамизнинг мураббийлигим қўл остидаги ўз майдонимиздаги биринчи ғалабаси бўлганлиги учун учрашув натижасидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитларга руҳий тарафдан бироз мадад, ўзларига бўлган ишонч керак эди ва буни улар уддасидан чиқишди. Афсуски, жамоамизнинг муҳим футболчиларидан бири бўлган Александр Касьян ўйиннинг бошларида жароҳат олиб, сафдан чиқди. Умид қиламанки, бошқа шогирдларим унинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишади.

Учрашувнинг осон кечмаслигини билардим. Боиси, фарғоналиклар “Навбаҳор”га доимо муносиб қаршилик кўрсатишган. Бундан ташқари, бу “водий дербиси” эди. Аммо ушбу ўйинда биз фаворит эдик ҳамда ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Лекин учрашувнинг сўнгги 15 дақиқасида шогирдларим намойиш этган ўйиндан кўнглим тўлмади. Профессионал жамоа бундай ўйин намойиш этмаслиги керак. Ушбу камчиликни жамоамиз аъзолари билан муҳокама қилиб, керакли хулосалар чиқарамиз.

Асосийси, ютуққа эришдик ҳамда ушбу ғалаба билан шогирдларимни табриклайман. Жамоамиз - бир оила ва барча футболчилар бир-бири билан аҳил - иноқ. Муҳит ҳам аъло даражада, - дейди Журжевич. 

Иван Соловьёв: – Сўнгги баҳсларда ижобий натижа қайд этолмаётганимиз учун мазкур баҳсда зафар қучишимиз шарт эди. Майдонга ҳам фақат ғалаба иштиёқида тушгандик. Ниятимизга етиб, ушбу ўйинда ютуққа эришдик. Бизни қўллаб – қувватлаб турган барча мухлисларга раҳмат!

 

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика