Дэвид Мойес Англияга футболчиларни кузатиш учун келди
28 дек 2014 15:00
Новости
Дэвид Мойес Англияга футболчиларни кузатиш учун келди
"Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон"нинг собиқ бош мураббийи Дэвид Мойес "Бернли" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинни кузатди.
Айни пайтда Испания чемпионатида қишки таътил давом этмоқда, шу боис "Реал Сосьедад" устози Англияга янги футболчиларни кузатиш учун келди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Кейинги ҳафтада очиладиган трансфер ойнаси вақтида Мойес бир қатор футболчиларни ижарага олишни мўлжаллаб турибди.
"Реал Сосьедад" кейинги ўйинини 4 январь куни "Барселона"га қарши ўтказади. Шу боис Дэвид Англияда қолиб яна учрашувларни томоша қилиши ҳам мумкин.

Комментарии