Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради
04 сен 2024 21:47
Новости
Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли кутилмаганда футболни тарк этди. Энди у фаолиятини модел сифатида давом эттиради
Собиқ футболчи Девид Бекхэмнинг 22 ёшли ўғли Ромео Бекхэм профессионал футболдаги фаолиятини якунлади. Ромео "Брентфорд" клуби билан шартномаси тугаганидан сўнг жамоани тарк этди. Инглиз клуби Ромеога шартномани узайтиришни таклиф қилганди.
The Sun нашри берган маълумотга кўра Ромео Бекхэм Париждаги етакчи моделлар агентлиги бўлган Safe Management'га бориб қўшилган ва энди бор эътиборини моделликка қаратади.
Бекхэмнинг ўғли биринчи марта фаолиятини ўзгартираётгани йўқ. Ромео ёшлигида футбол ўйнаган, шундан сўнг эса теннисга ўтиб кетганди. 2020 йилда у яна футболга қайтади ва "Интер Майами" клуби билан шартнома имзолайди.
Кичик Бекхэм ўзининг "Интер Майами"даги охирги мавсумида ўринбосарлар таркибида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 10 та ассист қайд этганди. Шундан сўнг у ижара асосида "Брентфорд"га келиб қўшилганди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии