Дешам: “Сахо Германияга қарши ўйнаши мумкин”
02 июл 2014 22:38
Новости
Дешам: “Сахо Германияга қарши ўйнаши мумкин”
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидъе Дешам Нигерия устидан қозонилган ғалаба ва Германия билан бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Чорак финал бу шунчаки кейинги босқич эмас. Жаҳоннинг энг яхши саккиз жамоалари сафига кириш – бу жаҳон чемпионатида яхши иштирок этганимиздан далолат беради. Жамоа кўрсатаётган ўйиндан ҳурсандман.
Мен ҳақиқатга тик боқаман, шунинг учун финал ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ҳозир биз жума куни бўлиб ўтадиган Германияга қарши чорак финал ўйинига яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Биз бундай рақибга менсимаслик билан ёндаша олмаймиз.
Нигерия билан баҳсга келадиган бўлсак, мен учрашув қийин бўлишини кутгандим. Жамоамиз ҳеч қандай босимни ҳис қилгани йўқ. Биз ўйин ниҳоясини ҳужумкор якунламоқчи бўлгандик.
Германия билан учрашув биз учун янги имтихон бўлади. Рақиб катта тажрибага эга. Немис жамоаси футболчилари юксак даражада футбол ўйнашади. Жамоамиз ғалаба учун курашади.
Кадрларга келадиган бўлсак, Мамаду Сахо немисларга қарши майдонга тушади. Нигерияликларга қарши ўйинда Лоран Коселъи ўзини кўрсата олди” – дейди Дешам.

Комментарии