RU

Последние новости

20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  0 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  19 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  4 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  14 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  5 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  1 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  43 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  2 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  4 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  27

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз" Новости

Деррик Перейра: "Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Тожикистон билан энг яхши ўйинимизни намойиш этамиз"

U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ҳиндистон U-23 - Ўзбекистон U-23 (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Деррик Перейра иштирок этди.

"Бугунги ўйинда бизга тажриба етишмади. Бундан ташқари об-ҳавога кўникиш ҳам қийин бўлди. Шу сабабли ҳам натижа шундай бўлди. Мағлубиятга сабаблардан яна бири сифатида Тошкентга жуда ҳам кеч етиб келганимизни айтган бўлардим".

"Маълумот ўрнида айтиб ўтмоқчиманки, мендан олдинги мураббий бир ой олдин истеъфога чиққан. Шу боис 1 ойдан буён ушбу жамоада ишлаяпман. Бундан ташқари футболчилар ўз клубларида ўйнашгани учун тайёргарлик учун фақат бир ой вақтимиз бўлди холос".

"Ўзбекистон терма жамоасини ўрганишга келадиган бўлсак уларнинг олдинги ўйинларини томоша қилдик. Масалан, Япония билан баҳсни кўрдик. Улар техник ва тактик жиҳатдан жуда ҳам кучлилигини билардик. Шунга тайёрланиб келгандик".

"Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтмоқчиман. Биз ҳали таслим бўлганимиз йўқ. Кейинги ўйинда Тожикистонга қарши энг кучли ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва балки гуруҳдан ҳам чиқармиз", - дейди Деррик Перейра.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика