RU

Последние новости

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

Дерби ҳақида Новости

Дерби ҳақида

Кеча Олий лига 19-турининг марказий ўйинида "Локомотив" меҳмонда "Бунёдкор"дан устун келди.


Бу баҳс нафақат турнинг марказий ўйинлиги билан ажралиб турарди. Балки "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасида беллашув дерби мақомига эга эди. Ўйинга бўлган қизиқиш у қадар юқори бўлмагани аввало одамни ранжитди. Буни стадионга келган томошабинлар сонидан ҳам билиб олса бўлади. Чемпионат пешқадамлари, мамлакатимизнинг икки етакчи жамоалари ўртасидаги ўйинга атига 2765 нафар ишқибоз ташриф буюрса ғалатида. Кишини ташвишга солаётган жиҳат аввало мухлислар ташрифи тобора камайиб бораётганлигидан. Қолган ўйинларда бу каби кўрсаткичга ўрганиб қолганимизга анча бўлганди. Аммо энди марказий ўйинларда ҳам бу ҳолат одатий ҳолга айланаётгани ачинарли албатта.

Энди ўйин ҳақида тўхталсак. Бу учрашувда кимга ғалаба муҳимроқ эди деган саволга аниқ бир жавоб қайтариш қийин. Футболда ҳар бир ғалаба муҳим аслида. Айниқса етакчилар ўртасидаги ўйинлардаги ғалаба барча жамоа учун қимматли ҳисобланади. "Локомотив" чемпионлик пойгасида "Пахтакор"ни қувлашда давом этаётган бўлса, "Бунёдкор" кучли-учликка ўрнашиб олиш учун "Насаф"нинг ортидан таъқиб этаётганди.

Ўйинда ҳеч бир жамоа катта устунлик билан ҳаракат қилмади. Нисбатан "Локомотив" кучлироқ ўйнади. Ҳимоядаги тартибли ўйин, ўрта чизиқдаги ишончли ҳаракатлар ва ҳужумдаги фаоллик бўйича "темирйўлчилар" шу куни "қалдирғочлар"дан кўра мазмунлироқ ўйнашди. Санжар Шоаҳмедов томонидан киритилган тезкор гол "Бунёдкор"нинг мағлубиятга учрашига етарли бўлди. Биргина ўша гол ўйин тақдирини ҳал этиб қўйди. "Бунёдкор" жамоаси бунга жавобан ҳеч нарса қила олмади. Айнан Сергей Лушан шогирдлари рақибларига қарши ҳеч нима қила олишмагани ўйин жозибасига ҳам ўз таъсирини ўтказди.

Беллашув шиддатли ва юқори даражада ўтди дея олмайман. "Локомотив" футболчиларининг катта тажрибаси эвазига бу ўйинда "Бунёдкор"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Голгача ва голдан кейин ҳам "Бунёдкор" иккинчи рақамли жамоаси сифатида ўйнайверди. Қарши ҳужум тактикасига таяниб ҳаракат қилган Лушан шогирдлари Игнатий Нестеров дарвозаси олдида айтарли голга тортадиган вазиятлар ташкил қила олишмади. Акрамжон Комиловнинг биринчи таймда узоқдан йўллаган кучли ва ноаниқ зарбаси, Зуагининг жарима зарбасидан тепган тўпи ва Сатонинг иккинчи бўлимдаги рақиб дарвозаси томон юриши якунига етмай қолганини ҳисобга олмаса, Нестеров ўйинни хотиржам томоша қилди.

"Бунёдкор" негадир кечаги баҳсда умуман ўзига ўхшамади. Тўғри, сўнгги икки йилда жамоа етакчилар билан рақобатлашишга анча қийналмоқда. Жамоада авлодлар алмашуви кузатилмоқда. Лекин ҳозирда таркибда ўйнаётган ёшлар ўтган йили грандлар билан бўлган баҳсда катта шижоат, иштиёқ эвазига ўша "Локомотив"ни ҳам меҳмонда мағлубиятга учратишни уддасидан чиқишгани эсимизда. Тажриба борасида "Бунёдкор" айни пайтда турнир жадвалидаги кучли-учлик жамоаларидан ортда қолмоқда. Бу аниқ. Лекин "қалдирғочлар"нинг асосий кучи ҳисобланадиган катта шижоат ва иштиёқ кечаги ўйинда умуман кўринмади. Айнан шу жиҳатлар ҳозирда уларнинг энг катта ютуғи эди.

Сато Минори ҳозирги "Бунёдкор"нинг ўйинини белгилаб беради. Айнан шу япон футболчисининг ҳаракатларига кўп нарса боғлиқ. "Локомотив" билан бўлган беллашувда Сатони Вадим Абрамов жамоаси зарарсизлантира олди. Бу эса "Бунёдкор"нинг жозибали ҳужумларини ташкил этилишини олдини олди десак муболаға бўлмайди. Достон Ҳамдамов эса кеча ушбу мавсумдаги ўзининг энг ёмон учрашувини ўтказди. Шакер Зуаги "Локомотив"га қарши баҳсда нималар билан машғул бўлганини очиғи унча тушунмадим. Фақатгина Зуагининг тезлиги кечаги "Бунёдкор"нинг ўйинига жуда мос тушганини алоҳида айтиб ўтиш мумкин.

"Локо" кеча ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди дея олмайман. Тўғри, "Бунёдкор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. Вадим Абрамов бошқарувидаги "Локомотив" "Бунёдкор" билан сафардаги баҳсни ҳам ўз одатига содиқ қолган ҳолда ҳужумкор руҳда ўтказди. "Локомотив" Мурод Зуҳуров дарвозаси олдида рақибига нисбатан кўпроқ хавфли вазиятлар содир этди. "Локо" бутун учрашув давомида ўйинни назорат қилди. Абрамов жамоаси аввалгидек ҳужумга кўр-кўрона ўтиб кетмаётгани ҳам жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар келтириб чиқармапти. Неманья Яничичнинг ишончли ўйинлари эвазига "Локо" қўрғони чемпионатда анча тартибли ўйнамоқда. Кечаги баҳсда Яничич Сато Минори билан жарима майдончасидаги бўлган тўқнашувда мукаммал ўйнади ва "Локо" дарвозаси олдида вужудга келиши мумкин бўлган энг хавфли вазиятни олдини ола билди. Акс ҳолда Минори ҳисобни тенглаштириб, "Локомотив"нинг ғалабасига тўсқинлиқ қилиши мумкин эди.

Тан олиш керак, ҳозирда "Локомотив" жамоаси ўйинни ташкил этиш, вазиятларни самарали якунлаш борасида чемпионатимиздаги энг кучли жамоа ҳисобланади. Агарда Вадим Абрамов жамоаси сўнгги ўйинлардаги каби ҳимояда ҳам шу рўсинда ишончли ўйнашда давом этса, унда бу мавсумда улар ниҳоят ўз тарихларида илк маротаба мамлакат чемпион деган номга сазовор бўлишлари мумкин.

Бу йўлда аввало "Пахтакор" уларга энг катта рақобатчи саналади ва очколар бўйича ҳам "шерлар" "Локомотив"дан узиб кетишган. Лекин чемпионат якунига қадар ҳали вақт бор ва бу жамоаларнинг ўзаро ўйини ҳам кутиб турибди. Барча масала бу жамоаларнинг ўзаро ўйинида ҳал этилиши ҳам мумкин. Буни энди вақт кўрсатади.

"Локомотив" ҳозиргача "Пахтакор" ва "Бунёдкор" билан иккитадан ўйин ўтказди ва ҳар тўртталасида ҳам муваффақият қозонди. Вадим Абрамов учун ҳозир фақатгина "Насаф" ноқулайлик туғдира олмоқда.

Энди бир нарсага эътибор қаратсак. Кечаги "Локомотив"нинг "Бунёдкор" дарвозасига киритган голи вазиятида Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасидан сўнг "Локомотив" футболчиси Мурод Зуҳуровга ҳалақит қилиб қолган ва ўйиндан ташқари ҳолатда тушиб қолган. Бу вазиятда лайнсмен байроқчасини кўтармаган ва гол инобатга олинган. Бу вазиятда оффсайд бормиди? Тўғри, футболчи тўпга тегмаган ва тўп йўналишини ўзгартирмаган. Аммо "Локо" футболчиси тўпга тегишга ҳаракат қилган ва бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат қайд этса ҳам бўлади аслида...

Ушбу вазиятни ўзингиз кўринг ва баҳо беринг. Видео

Учрашув назоратчиси эса ҳакамларга қониқарли баҳо қўйган.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика