Депай Нидерландия тўпурарлари рўйхати ичида 4-ўринга чиқиб олди
14 ноя 2021 09:10
Новости
Депай Нидерландия тўпурарлари рўйхати ичида 4-ўринга чиқиб олди
Нидерландия ЖЧ-2022 саралаши доирасида Черногория билан сафарда 2:2 ҳисобини қайд этди.
Ўйиннинг 25-дақиқасида Депай ҳисобни очди. У пенальтидан гол урди. Бу Мемфис учун терма жамоа сафидаги 36-гол бўлди. 54-дақиқада эса у терма жамоаси учун 37-голини урди.
27 ёшли футболчи бу орқали Руд ван Нистелройни (35) ортда қолдирди. Энди Депай ўз мамлакати терма жамоасининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Арьен Роббен ва Деннис Бергкамп билан бирга 4-ўринни эгаллаб турибди.
Ундан Патрик Клюверт (40), Клас-Ян Хунтелар (42) ва Робин ван Перси (50) каби футболчилар кўп гол уришган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии