Депай "Барселона"да қолмоқчи
11 фев 2022 22:54
Новости
Депай "Барселона"да қолмоқчи
"Барселона" ҳужумчиси Мемфис Депай Каталония клубидаги келажагига ишонади ва шу боис бошқа жамоалардан келган таклифларни рад этди.
Хусусан, нидерландиялик футболчига "Наполи" қизиқиш билдирганди.
Депайнинг сўзларига кўра, январь ойида у клубни тарк этиш имкониятига эга бўлган, бироқ у бир неча ойдан бери ўйнаб келаётган жамоасида қолишни танлаган. Мемфис айнан "Барселона"да муваффақиятга эришишига ишонади. У ёзда ушбу қарорини яна ўйлаб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Депай "Барса" таркибига келгунга қадар "Лион"да тўрт йил ўйнаганди, ундан аввал эса ПСВ ва "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии