RU

Последние новости

00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  50 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  1 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  34 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари Новости

“Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумқўрғон” – Биринчи лига-2022 иштирокчилари

Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнири ниҳоясига етди.

Турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022 йилги мавсум Биринчи лигага йўлланма олишини инобатга олсак, учта омадли жамоанинг номи маълум бўлиб улгурди. 
Ярим финалнинг биринчи учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – “Қумқўрғон” ва “Денов” жамоалари ўзаро куч синашишди ва деновликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Биринчи лиганинг дастлабки иштирокчисига айланди. Иккинчи учрашув икки “Дўстлик” жамоаси ўртасида кечди. Аслида биринчи бўлиб тошкентликлар ҳисобни очишганди. Иккинчи бўлимнинг ярмида олтиариқликлар ҳисобни тенглаштирди. Якунда эса Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси 3:2 ҳисобида ютуққа эришиб, Биринчи лиганинг иккинчи вакили бўлди.
Биринчи лигага учинчи йўлланма “Қумқўрғон” ва Тошкентнинг “Дўстлик” жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлиши лозим эди. Тенг курашлар остида ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида қумқўрғонликлар пойтахтлик рақиблари дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди ва Биринчи лиганинг учинчи жамоаси бўлди. 
Шу тариқа, 2022 йилги мавсум Биринчи лигасида “Денов”, “Дўстлик” (Олтиариқ) ва “Қумғўрғон” жамоалари иштирок этади. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал ўйинида олтиариқликлар деновликларни йирик 8:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўтиш турнири ғолиблигини қўлга киритишди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика