RU

Последние новости

23:50АҚШдаги қонун Месси ва Альбага келганда ишламади  0 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 23:00Бельгия. "Антверпен" - "Сент-Жиллуаз". Ҳамюртимиз захирада  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  1 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  1 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  1 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  12 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   5 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  3

Денис Коростиченко: "Сўғдиёна прагматик ўйнаб, ғалабага эришди. Улар шундай футбол ўйнашади" Новости

Денис Коростиченко: "Сўғдиёна прагматик ўйнаб, ғалабага эришди. Улар шундай футбол ўйнашади"

Coca-Cola Суперлигасининг 12-туридан ўрин олган "Локомотив" — "Сўғдиёна" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди




"Бугун бизга иштиёқ, ҳиссиёт ва қўшимча куч етишмади деб ўйлайман. "Сўғдиёна"нинг фонида биринчи таймда ҳаракатимиз камроқ бўлди ва ҳужумда бир неча ўйинлардан бери кескинлик борасида орқада қолмоқдамиз. Олдинда Жером ва Туропов каби ўйинчиларни қўйган ҳолда, вазиятдан чиқмоқдамиз. Ўз навбатида, Жиззах жамоасини ғалаба билан табрикламоқчиман ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клубга ОФК Кубогида омад тилайман. "Сўғдиёна" бундай ўйин билан кўп нарсани мақсад қилиши мумкин, сабаби улар прагматик ўйнаган ҳолда ҳисоб учун ҳаракат қилишади. Бугун буни кўрсатишди, 2-3та вазиятдан биридан фойдаланган ҳолда ғалабани ушлашди. Бу улар учун яхши натижа, чунки улар шундай футбол ўйнашади. Бугун бизларни қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат айтмоқчиман ва кейинги ўйинларда ҳам буни давом эттиришади деб ўйлайман. Бизда биринчи даврада битта ўйин қолмоқда. Худо хоҳласа, иккинчи даврада яхши ҳужумчи топамиз ва қийин бўлса ҳам юқорига ҳаракат қиламиз, аммо барибир бунинг имкони бор деб ўйлайман", — деди матбуот анжумани аввалида "темирйўлчилар" устози.


— Анваржон Алижоновнинг дебют ўйинга қандай баҳо берасиз?

— Ёш ўйинчилар бизда деярли ҳар ўйинда дебют қилишади. Ғалаба қозонганимизда ва гол урганида ажойиб бўларди-ю, аммо бугунгидек қийин ўйинда 10 киши бўлиб қолганимизда ёш футболчи учун дебют қилиш... у яхши ўйнади деб ўйлайман. Умид қиламанки, у кейинги ўйинларда ҳам бизга, яъни жамоага ёрдам беради деб ўйлайман. Яхши баҳо.


— Давралар оралиғида яхши ҳужумчи топишга ҳаракат қиламиз дедингиз, муаммо фақат марказий ҳужумдами?

— Бу йили ёш ўйинчиларни майдонга туширган ҳолда битта қадамни ташладик. Балки, ушбу трансфер ойнасида 2-3та чизиқни кучайтиришга ҳаракат қилармиз. Марказий ҳимоя ва марказий ярим ҳимояга ҳам ҳаракат қилишимиз мумкин, аммо менинг марказий ярим ҳимоядаги ёш ўйинчилардан кўнглим тўқ, уларнинг машғулотлардаги ҳаракатларидан қониқмоқдаман.


— Иккинчи таймда майдонга тушган ёш ўйинчилар баҳсни тезлаштириб юборишди ва "Сўғдиёна" ўзининг ярим майдонидан чиқа олмади. Бу ёш ўйинчилар сабабми ёки тактиканинг ҳужумга қаратилганиданми?

— Албатта, тактикамиз ҳужумга қаратилган эди, сабаби биз гол уришимиз керак эди. Аммо, биз 10 киши бўлиб қолдик. 3та ҳимоячига ўтган ҳолда, олдинга ўйнашга ҳаракат қилдик ва бор кучимизни бердик. Ҳа, ёш ўйинчилар тезликни таъминлашда қўшимча куч баҳш этишди. Шу сабабдан, иккинчи таймда ўйинни ўзгартирдик ва яхши ўйнадик. Аммо, таъкидлаш керакки, вазият яратмадик.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика