RU

Последние новости

23:55Милан Митрович ватанига қайтди  1 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  20 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  11

Денис Коростиченко: "ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган" Новости

Денис Коростиченко: "ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган ОКМК – "Локомотив" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда ОКМК жамоасини чорак финал йўлланмаси билан табриклайман. Кубокда ўйинни бой берсангиз, турнирни тарк этасиз. ОКМК тажрибали жамоа ва шу сабаб улар биринчи бўлимда иккита гол уришди. Биз ҳам ёмон ўйнамадик, ҳужум қилдик ва пенальти ишладик. Агар пенальтидан фойдалана олганимизда ўйин бошқача якун топиши мумкин эди. Умуман олганда, йигитларга раҳмат Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ёмон ўйнамадик.

- Бугун "Локомотив"нинг омади келмади десак бўладими? Сабаби жамоа вазиятлар яратди, ўйинни назорат қилди, пенальтидан фойдалана олмади.

- Шунақа бўлиши мумкин, лекин мен бир нарсани айтиб ўтмоқчиман. Бундай мавзуни матбуот анжуманида гапиришим нотўғридир, лекин ПФЛ тақвимни ноқулай қилиб қўйган. ОКМК бита ўйин ўтказишга улгурди, биз эса икки ой деганда энди майдонга қайтдик. Катта танаффусдан сўнг яна оптимал ҳолатга қайтиш бироз қийин бўлди.

- Майдон чимига қандай баҳо берасиз?

- Тўғриси, мен майдон ҳолатига баҳо берадиган инсон эмасман. Бундай иқлимда, майдонни яхши ҳолатда сақлаш жуда қийин. "Пахтакор" стадионининг чими ҳар доим аъло ҳолатда бўлар эди, бугун эса бундай эмас. Майдон ҳолатига эътироз билдирса бўлади, лекин ҳозирги иссиқ ҳаво билан чимни яхши ҳолатда сақлаб қолиш жуда қийин.

- "Локомотив" олдига кубок ўйинларида аниқ бир мақсад қўйилганмиди?

- Албатта, кубокда бизнинг мақсадимиз финалга бориш эди. Ўтган мавсум нима бўлганини барчангиз биласиз ва ҳозирги кундаги бизнинг асосий мақсадимиз жамоани Суперлигага қайтариш. Кубок баҳсларида ҳам ўз олдимизга мақсадлари қўйган эдик, лекин бугун мағлуб бўлдик ва режаларимиз бузилди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика