Денис Коростиченко: "Металлург" билан ўйинда тўп назоратини ушлаш жуда қийин"
30 июн 2022 22:11
Новости
Денис Коростиченко: "Металлург" билан ўйинда тўп назоратини ушлаш жуда қийин"
Ўйин ҳақида
- Ўйин тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Сўнги дақиқаларда омадимиз келиб гол урдик, аммо ғалабани ушлаб қола олмадик. Нима деб изоҳлашни билмайман. Гол уриб олганимиздан сўнг йигитлар озроқ бўшашишди. Оғир ўйин ўтказдик. Биринчи марта эмас, ўйин охирида гол ўтказиб очко йўқотаяпмиз.
- Вазиятлар яратиш борасида шогирдларингизни ҳаракатларидан қониқдингизми?
- "Металлург" билан ўйинда тўп назоратини ушлаш жуда қийин. Чунки анчайин шаклланган жамоа. Биз кетма-кет 3 та ўйиндан буён очко йўқотаяпмиз. Йигитлар ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш олишларига ишонаман.
- Махарадзенинг четлатилгани сезилдими?
- Албатта сезилди. Махарадзе тўпни ўзида яхши ушлаб тура олади, ҳужумларимизни ташкил этишда жонбозлик кўрсатади.
- Диёржон Туроповнинг майдонга тушмагани нима билан боғлиқ?
- Туроповда озроқ жароҳат бор эди. Аслида жароҳат ҳам деб бўлмайди, у ўйиндан олдин ўзини ёмон ҳис қилди. 100 фоиз тайёр бўлмаган футболчини майдонга туширмаймиз.
Комментарии