RU

Последние новости

02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  0 01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз" Новости

Денис Коростиченко: "Мақсадлар ҳар доимгидек юқорилигича қолади. Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз"

Coca-Cola Суперлига 11-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Денис Коростиченко қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.


"Биринчи навбатда, ҳаммага салом! “Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман! Ўйлашимча, яхши ўйин гувоҳига айландик. Бугун икки бўлимда икки хил ўйин кўрсатдик. Биринчисида кўпроқ тўпга эгалик қилдик, иккинчисида эса... Менимча, бунга “Навбаҳор”нинг иккинчи бўлимда ўйинини бироз кучайтиргани ҳам сабаб бўлди. Ва албатта, мухлисларингиз ҳам жамоани олдинга ундашди. Иккинчи бўлимнинг дастлабки қисмида бироз “ухлаб” қолдик, оқибатда хато юзага келди ва гол урилди. Умуман олганда, мухлислар ўйиндан яхши таассурот олишди.

Ҳисоб 0:1 бўлиб турганида, ҳужумни кучайтиришимизга тўғри келди, янги кучларни майдонга ташладик. Афсуски, бугунги кунда марказий ҳужумчилар ва қанотдаги ҳужумкор футболчилар борасида танлов имкониятларимиз катта эмас. Қанотлар ва майдон марказини кучайтиришни мақсад қилгандик, Ғулом-Ҳайдарни захирадан ўйинга қўшдик. У яхши ўйин ўтказди, менимча. 

Биринчи бўлимда тўпга ишонч билан эгалик қилишимизни “Навбаҳор” кутмаган экан, шекилли. Афсуски, тўпни яхши эгаллаб турганимизга қарамай, ҳужумларни самарали якунлай олмадик, кескинлик етишмади. Ўйлашимча, “Навбаҳор” биринчи бўлимда бироз пассив ҳаракат қилди. 

“Навбаҳор”нинг ўйинини анчадан буён кузатиб келамиз. Менимча, бу жамоа бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида, сўнгги 2-3 турдаги энг яхши ўйинини кўрсатди. 

“Локомотив” ҳар доим ўз олдига юқори мақсадлар қўяди. Лекин бу йил асосан ёш футболчиларга имконият беришга қарор қилганмиз. Бизда таркибни ёшартириш жараёни кетмоқда. Мақсадлар эса ҳар доимгидек юқорилигича қолади, жумладан, Чемпионлар Лигасига чиқишга ҳаракат қиламиз. Олдинда ўйинлар кўп. 

Бугунги учрашувда “Навбаҳор” сафида Йован Жокичнинг ҳаракатларини эътироф этишим мумкин. Давронбек Ҳошимов ҳам ўз савиясидаги ўйинни кўрсатди. Умуман олганда, мезбонлар сафида иккинчи бўлимда ҳамма футболчилар яхши тўп тепишди, - деди Денис Коростиченко.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика