Денис Коростиченко: "Жамоа мени яхши кутиб олди"
24 окт 2022 13:55
Новости
Денис Коростиченко: "Жамоа мени яхши кутиб олди"
"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко "Championat.Asia" нашрига жамоага қайтиши ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйин ҳақида гапириб берди.
"Жамоа мени яхши кутиб олди, йигитлар билан бироз суҳбатлашдик. Ҳаммани кўрганимдан жуда хурсандман. Лекин ҳозир бор этиборимиз бўлажак ўйинларга қаратилган. Ҳозир биз учун ҳар бир ўйин финалга тенглигини ҳамма тушуниб турибди. Биз фақат натижа ҳақида ўйлашимиз керак. "Пахтакор" билан бугунги ўйинда чиройли футбол кўрсатишимизни кутяпман ва ғалаба қозонишимизга умид қиламан", – деди Коростиченко.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив"ни яқин вақтгача Сервер Жепаров бошқариб келаётганди, у жамоанинг қониқарсиз натижалари туфайли ишдан бўшатилди. Бир неча кундан сўнг клубни яна Денис Коростиченко бошқариши маълум бўлди.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Комментарии