RU

Последние новости

20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  2 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2 19:02Саматов энди "Андижон"да спорт директор бўлиб ишлайди  1 18:38"Андижон" дарвозабони билан шартномани узайтирди  2 18:19"Манчестер Юнайтед" Мареска номзодини кўрмаяпти  1 18:00Хаби Алонсо: "Винисиусда табассум кўряпман"  0 17:31Суперлига клублари қачон, қаерда йиғин ўтказишади?   10 17:23"Манчестер Юнайтед"нинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:03Сергей Арсланов "Сўғдиёна"да иш бошлади  4 16:39"Атлетико" президенти: "Ишончим комилки, Симеоне билан EЧЛда ғалаба қозонамиз. Нега энди йўқ? Бизда яхши жамоа бор, бироз омад етишмаяпти”  2 16:36Бешариқ туманида футбол фахрийлари ўртасида шоу учрашуви ташкил этилди  0 16:15Кес Смит "Реал"га ўтишга қарор қилди  0 15:47Индонезия терма жамоасига бош мураббий тайинланди  9 15:06"Реал" Родрини сотиб олиши мумкин  7

Денис Коростиченко: "Дурангга лойиқ баҳс бўлди" Новости

Денис Коростиченко: "Дурангга лойиқ баҳс бўлди"

Ўзбекистон Кубоги 1-туридан ўрин олган АГМК – "Локомотив" (1:1) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Яқинда АГМК билан ўйнагандик, шундай бўлдики, Кубокда ҳам рўбарў келиб қолдик. Яхши тайёргарлик олиб боргандик. 

Қийин ўйин бўлди. Ҳар икки жамоада етарлича вазиятлар юзага келди. Умуман олганда, дурангга лойиқ баҳс бўлди. 

- "Локомотив" бугун 1 очкога эга чиқдими ёки 2 очко йўқотдими?

- Ўйлашимча, 3 очко йўқотдик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди. 

- Игорь Чикризов ва Муҳаммаданас Ҳасановнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ҳамма ўйинчилар яхши ўйин кўрсатишди. Жумладан, Игорь ва Муҳаммаданас ҳам. Барча футболчиларимизга раҳмат. Бундан ташқари, муххлисларга, раҳбариятга миннатдорлик билдираман. 

- Бугун таркибда ротацияга қўл урдингизми ёки рақобатдан келиб чиқиб шундай таркибни майдонга туширдингизми?

- Хабарингиз бор, охирги ўйинда икки футболчимиз – Алишер Салимов ва Ғуломҳайдар Ғуломов жароҳат олиб, сафдан чиқди. Шифокорларнинг хулосасига кўра, улар 2 ҳафта давомида бизга ёрдам бера олишмайди. Шу боис бугун шу таркибдан фойдаландик. Секин-аста ёш футболчиларга ҳам имконият тақдим этамиз. Кубок ўйинлари ҳам айни муддао бўлди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика