RU

Последние новости

14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  2 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  6 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  21 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  24 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  10 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  15 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  1 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  13 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  16

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик" Новости

Денис Коростиченко: "Бошқа баҳсларни умуман кузатмадик"

"Локомотив" - "Металлург" ўйинидан (3:1) сўнг "темирйўлчилар" устози Денис Коростиченко баҳс ҳақида фикр билдирди.



- Биринчи навбатда мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бу ғалабага муносиб эди. Буни узоқ кутган эдик. Аввалги ўйинлар, "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га қарши учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қилгандик. Бугун рақибдан устунроқ эдик. Улар ҳам ҳаракат қилишди, ҳимоядан ўйнаб, қарши ҳужумларни мақсад қилишганди. Жамоамиз бироз бўшашгандек бўлди, буни кейинроқ кўриб чиқамиз. Мавсум ҳамма учун якунланди, бироқ биз учун эмас. Яна битта ўйин ўтказишимиз керак. Унга тайёрланамиз. Навбатдаги баҳсда чемпионатдаги ўрнимизни сақлаб қолишга уринамиз.

- Параллел ўйинларни кузатиб боришда ҳаяжон босдими?

- Тўғрисини айтсам, бошқа баҳсларни умуман кузатмадик. Чунки бор эътиборни ўз ўйинимизга қаратдик. Учрашувдан кейингина бошқа учрашувлар натижасини кўрмоқчи эдик. Мен ҳам, Мирко ҳам сўраганимиз йўқ. Аммо телефони борлар ҳисобларни айтиб туришди.

- Жорий мавсумда "Локомотив" сафида 7 нафар футболчи чемпионатда дебют ўйинини ўтказди. Кейинги йил ҳам ёшларга эътибор қаратишда давом этасизми?

- Албатта. Академиямиздан ҳам яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Уларни тезда асосий таркибга кирита олмаймиз, чунки рухий ва жисмоний ҳолатни ҳам ҳисобга олиш керак. Бироқ ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаймиз. Айни дамда асосий вазифамиз Суперлигада қолиш. Агар жамоамиз лигада қолса асосий таркибдан кўпроқ ёшлар жой олиш мумкин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика