RU

Последние новости

19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  1 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  7 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  2 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  19 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи" Новости

Дэниэль Пордес: "Мен учун Жепаров Ўзбекистондаги энг кучли футболчи"

Дэниэль Пордес осиёлик машҳур футбол журналистларидан бири.

У йилнинг ҳар чорагида (уч ойда бир марта) ОФК томонидан нашр этиладиган “AFC Quarterly” журнали бош муҳаррири ҳисобланади. Дубайдаги "Armani Hotel" меҳмонхонасида бўлиб ўтган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида у ҳам иштирок этди. Тадбир якунида унинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Дэн, қуръа натижаларидан кўнгил тўлдими?
- Барча гуруҳлар ажойиб бўлди. Тўғрисини айтсам, мусобақани ким ютишини билмайман, чунки имконият ҳаммада бор. Ҳар бир гуруҳда қизиқарли ўйинлар бўлади.

- Иштирокчилар кўп, лекин чемпион битта бўлади.
- Тўғри, якунда қайсидир жамоа чемпион бўлади, аммо ҳозирдан айтиш қийин. Фақат шуни айтишим мумкин, чемпионлик қуръа ташлаш маросимида биринчи ва иккинчи саватчадан ўрин олган жамоалардан бирига насиб этади. Япония бир неча бор ғолиб чиққан, Австралия амалдаги чемпион, буёқда Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони бор. Шунингдек, мезбон жамоа БААни ҳам унутмаслик керак. Хуллас даъвогар кўп.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?
- Мусобақада иштирок этадиган ҳаммага. Мен Осиёдаги барча жамоаларни ҳурмат қиламан.

- Ўзбекистон жой олган гуруҳ ҳақида фикрингиз?
- Бу ҳам ўзига яраша қизиқарли гуруҳ бўлди. Жамоаларга таъриф берадиган бўлсам, Япония қитъа чемпионатида энг кўп ғалаба қозонган, Уммон саралаш босқичини ажойиб тарзда ўтказди, Туркманистоннинг йўқотадиган нарсаси йўқ ҳамда Ўзбекистон фаворитлардан бири. Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё чемпионатида зафар қучгани ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Мен ўйинларни кўрдим ва шуни айта оламанки, сизларда келажак учун яхши авлод шаклланяпти.

- Ўзбек футболчилари орасида кимларни кўпроқ кузатасиз?
- Бундай футболчилар кўп. Лекин бошқаларга нисбатан кўп кузатганим бу Одил Аҳмедов билан Достон Ҳамдамов. Мен Ҳамдамовни U-16 мусобақаларида ўйнаганидан бери биламан. У яхши футболчи. Одил Аҳмедовга алоҳида таъриф шарт эмас, жуда кучли ўйинчи.

- Сиз билган ўзбекистонлик футболчилар орасида энг кучлиси ким?
- Сўзсиз Сервер Жепаров. У бежизга икки бор "Осиёнинг энг яхши футболчиси" деб топилмаган.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика