Дембеленинг жароҳати тасдиқланди. У кутилганидан кўпроқ даволанади
14 мар 2019 17:10
Новости
Дембеленинг жароҳати тасдиқланди. У кутилганидан кўпроқ даволанади
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле жароҳат туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди, дея хабар бермоқда Каталония клуби матбуот хизмати.
Бугун, 14 март куни франциялик тиббий кўрикдан ўтди ва футболчининг чап оёқ сонида мушак жароҳати аниқланди. Тахминларга кўра, ҳужумчи сафга қайтиши учун 3-4 ҳафта керак бўлади. Олдинроқ, Дембеле 1-2 ҳафтада яна майдонга туша олиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Дембеле "Лион"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида (5:1) жароҳат олди. Франциялик футболчи 70-дақиқада Филиппе Коутиньо ўрнига майдонга тушди. Бироқ бироздан сўнг Дембеле оёғида оғриқ ҳис қилди. Шунга қарамай Усмон баҳсни якунлай олди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии