Де Йонг клубдагилар унга босим ўтказишганини тан олди
16 окт 2022 18:15
Новости
Де Йонг клубдагилар унга босим ўтказишганини тан олди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ёзги трансферлар ойнаси вақтида унга бўлган босим ҳақида гапирди.
"Хотиржамликни сақлаб қолдим. Май ойидаёқ қолиш борасида қарор чиқариб бўлгандим. Шундан кейинги давр мобайнида фикрим ўзгармади. Хотиржам эдим, бироқ секинлик билан менга бўлаётган босим ошиб борди. Тўғрисини айтсам, нафақат матбуот, балки, президент томонидан ҳам босим бўлди. Лекин менинг қарорим ўз кучида қолди", - деди де Йонг.
Ёзги трансферлар ойнаси вақтида де Йонг учун "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" кураш олиб борди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии