Де Пауль: "35 ёшли Месси энг яхшиси бўлиб қолмоқда"
07 дек 2022 17:29
Новости
Де Пауль: "35 ёшли Месси энг яхшиси бўлиб қолмоқда"
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль жамоа сардори Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен уни инсон сифатида жуда қадрлайман. Уни яхши кўраман. 35 ёшида ҳам ҳаммадан яхши бўлиб қолгани, майдонда бор кучини бергани учун ундан миннатдорман.
Месси кўп нарсага лойиқ, чунки у терма жамоада ўйнашни яхши кўради. У ҳали ҳам жуда тез. Ақл бовар қилмайди", – деди де Пауль.
Аргентина чорак финалда Нидерландия билан баҳс олиб боради. Учрашув 9 декабрга белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии