RU

Последние новости

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  8 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  26 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  102 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

"Дайди ўғил"ларнинг сериали Новости

"Дайди ўғил"ларнинг сериали

"А"дан "B" жамоага, "B"дан яна "A" клубига қайтган футболчилар ушбу ёзги трансфер ойнасида анча кўп қайд этилди.


Трансфер бозорини ларзага солган харид Манчестер шаҳридаги "Юнайтед" клубига тегишли бўлди.


"Манчестер Юнайтед" клуби академиясида таҳсил олган истеъдод соҳиби Поль Погба 2012 йили арзимаган чақа эвазига "Ювентус"га йўл олганди.
Орадан 4 йил ўтиб "Манчестер Юнайтед" клуби Погбани қўйиб юбориб қанчалик катта қилганини тушуниб етди ва туринликларга 110 миллион евро тўлаш эвазигагина дайди ўғилни ортга қайтарди. Ушбу трансфер амалга ошишини "Манчестер Юнайтед" жамоаси бошқарувига келган Жозе Моуринью истади ва клуб раҳбарияти португалиялик мутахассиснинг талабини бажарди.
Ушбу "дайди ўғил" "Юнайтед"га анча қимматга тушганини эслатиб ўтириш шарт бўлмаса керак. Поль Погбани "уй"га қайтиши футбол тарихидаги энг қиммат трасферга сабабчи бўлди.

Арзимаган чакана пул эвазига келган Поль Погбадан "Ювентус" клуби анчагина фойда қилишга улгурди. "Ювентус" Погбанинг хизматлари эвазига бир неча маротаба Италия чемпионлиги ва кубоги соҳибларига айланди ва камига якунда 110 миллион еврони қуртдай санаб олди.


Яна бир "дайди ўғил"га айланган футболчининг янги чўққига чиқиш палласи айнан "Ювентус"да содир бўлди.

Мадриднинг "Реал" клуби тарбиянувчиси Альваро Мората 2014 йили 20 миллион евро эвазига "Ювентус" сафига ўтади. Мората "Ювентус"даги илк мавсумидаёқ ёрқин ўйинлари билан кўпчилик меҳрини қозонади ва туринликларнинг ЕЧЛдаги муваффақиятли юришида катта хизмат қилади. Европа чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган "Ювентус" ярим финалда "Реал"ни доғда қолдиради. Ўшанда "Реал"ни айнан Мората ўз голлари билан ярим финалда қолдириб кетади.
Ўтган мавсумда ҳам Мората "Ювентус" сафида самарадор ўйнайди ва унинг голлари "бьянконерилар"га жуда қўл келади. "Ювентус" Моратанинг хизматлари эвазига Италия Кубоги ва навбтадаги скудеттони қўлга киритади.

Аммо "Реал" Моратани "Ювентус"га сотаётган 3 йил ичида қайтариб сотиб олиш ҳуқуқини шартномада алоҳида қайд этади ва якунда айнан шу банд туфайли мадридликлар "дайди ўғли"ни 30 миллион евро, яъни 10 миллион зарар эвазига яна ўзларига қайтариб олишади.


Дортмунднинг "Боруссия" клуби учун ушбу трансфер ойнаси ҳам муваффақиятли, ҳам бироз оғриқли ўтди.
Дортмунднинг "Боруссия" шарафини ҳимоя қилиб келган Матс Хуммельс ушбу ёзда ўзи таҳсил олган клуб "Бавария"га қайтди. Аксинча "Боруссия"да порлаган ва ушбу жамоадан чиққан истеъдодли футболчи Марио Гётце эса Мюнхендан ўз уйига, яъни Дортмундга қайтди. Ушбу жамоалар ўз тарбияланувчиларини ўзига хос "рокировка" қилишди, десак ҳам муболаға бўлмайди. "Дайди ўғил"ларнинг бири "Боруссия Д"га, иккинчиси эса "Бавария"даги уйидан қўним топди.


Ёзги қайноқ трансферларнинг яна бир кутилмагани Давид Луиснинг "Челси"га қайтгани бўлди.
Жозе Моуринью туфайли 2014 йили "Челси"дан кетишга мажбур бўлган Луисни жамоанинг янги бош мураббийи Антонио Контени қайтаришга қарор қилди."Челси"нинг бразилиялик "дайди ўғли" энди охирги икки мавсумдан буён ҳимоядаги юзага келаётган камчиликларни ёпиши керак бўлади.


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика