RU

Последние новости

01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  86 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  3 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  5 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  11 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани" Новости

Давронбек Каримқулов: "Кучли рақиб билан дуранг ғалаба дегани"

“Металлург” – “Бунёдкор” жамоалари учрашувидан кейин бекободликлар вакили Давронбек Каримқулов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бунёдкор” билан учрашувга тайёргарлик жараёнида биз рақибнинг бир қатор ўйинларини кузатдик, жамоа ўйинидаги заиф жиҳатларни имкон даражасида ўргандик. Мураббийларимиз барча чизиқ вакиллари билан алоҳида суҳбатлашиб, керакли кўрсатмаларни беришганди. Ўйин давомида жамоадошларим ўз олдиларидаги вазифаларни тўлиқ уддалашди, деб ўйлайман. Омадимиз чопганида бугун тўлиқ уч очколик ҳам бўлардик. Афсуски, “Бунёдкор”нинг жавоб голини киритган қарши ҳужуми чоғида икки ўйинчимизнинг жароҳатланиб, қолиб кетиши ҳам бизга қимматга тушди. Ўйин курашларга, эҳтиросларга бой бўлди. Учрашув давомида баъзан қизиққонликка берилиб кетган бўлсак, буни ўйиннинг катта аҳамият касб этганлигига йўярсизлар, деб умид қиламан. “Бунёдкор”дек кучли рақибга қарши ўйинда қўлга киритилган очко биз учун ғалабага тенг. Ўйиндан кейин клуб раҳбарияти жамоамиз кийиниш хонасига кириб, барчага миннатдорчилик билдирди. Кейинги ўйинларда омад тилади. Олдинда бизни ҳали яна қийин ўйинлар кутиб турибди. Насиб бўлса, қолган учрашувларда ҳам бор куч ва маҳоратимизни ишга солиб, ишқибозларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз, дейди Давронбек Каримқулов.

"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика