RU

Последние новости

15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  23

Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар" Новости

Даврон Қориев: "Немислар футбол билан яшар эканлар"

Германиянинг "JFL-Schlotheim" академиясида таҳсил олаётган ўзбекистонлик Даврон Қориев билан уюштирилган суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Академия ҳақида айтиб берсангиз?

- "JFL-Schlotheim" футбол интернати Германия марказий қисмидаги Шлотейм шаҳарчасида жойлашган. Ён-атроф ўрмон билан ўралган. Бу ерларда қор кам, ёмғир эса кўп ёғади ва ҳаво совуқ бўлади. Шаҳарча кичкина бўлгани боис, унда бор-йўғи 4000 киши яшайди, одамлари меҳрибон. Кўпчилик бир-бирини танийди. Футбол интернатимиз шаҳар марказида жойлашган бўлиб, унда 100 нафар бола яшашига имкон бор. Шу билан бирга 3 та катта табиий футбол майдони, қишки машғулотлар учун катта ва кичик заллар, тренажер зали, ҳовуз мавжуд. Машғулотлардан сўнг кўпинча ҳовузга тушамиз. Машғулотларнинг катта қисми табиий майдонда ўтади.

- Биздаги мураббийларни иш услубидан қандай фарқ қилаяпти, умуман ҳамма фарқлар ҳақида?

- Биринчи навбатда "Пахтакор"даги биринчи мураббийим Дмитрий Анга катта раҳмат айтмоқчиман. У одамдан футболнинг кўплаб сир-асрорларини ўргандим. Фарқ ҳақида гапирадиган бўлсам, бу ерда техника, жисмоний ҳолатга алоҳида-алоҳида мураббийлар жавоб беради. Масалан, бир кун фақат техникани ошириш учун шуғуллансак, бошқа куни жисмоний ҳолатни яхшилаш учун ишлаймиз, бош мураббийимиз эса биз билан ҳафтада 3 марта машғулот ўтказади. Бизда эса бир мураббий деярли барча машғулотларни ўтказади. Бу ерда аксинча. Машғулотлар ҳам қизиқ, профессионализм сезилиб туради. Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак, биз бир оилага ўхшаймиз. Мураббийлар болалар билан дўстона муносабатда бўлишади. Муаммоларда ёрдам беришади, таътил пайтида мураббийлар билан яқин атрофдаги шаҳарларга саёхат қиламиз. Истирохат боғи, ҳайвонот боғи, музейларга борамиз. Яқинда Дортмунд шаҳрига саёхат қилдик, шаҳар айландик ва Германия Кубоги доирасидан ўрин олган "Боруссия" - "Герта" учрашувини томоша қилдик. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам - мазза!


- Тил борасида муаммо бўлмаяптими?

- Тил билан муаммо йўқ. Тошкентда Германияга кетишим аниқ бўлганидан сўнг, немис тилини ўргана бошладим. Ота-онамга катта раҳмат айтаман, улар мени қўллаб-қувватлашди. Академиядаги болалар, ўқитувчилар ёрдам беришяпти. Барча дарслар немис тилида ўтилади. Ҳозир кўп фанлардан яхши баҳолар оляпман.

- Сиздан ташқари қайси давлатлардан болалар бор?

- Академиямизда турли давлат вакиллари таълим олади. Бу ерда АҚШ, Мексика, Канада, Того, Туркия, Жанубий Корея, Таиланд фуқаролари бор. Ўзбекистондан фақат мен.

- У ердаги мусобақа ва турнирлар ҳақида гапириб берсангиз?

- Бу ерда турли мусобақалар бўлади, сўнгги турнир бизнинг шаҳарчада бўлди. Унда 10дан ортиқ жамоа иштирок этди. Турнирда 3-ўринни эгалладик. Ҳозир қиш бўлгани туфайли регионал чемпионатимиз бошлангани йўқ. Тайёргарлик авжида. 3 кун олдин Мюлхаузен шаҳрига бориб, назорат учрашуви ўтказдик ва 2000 йилда таваллуд топган болалардан ташкил топган жамоани 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратдик. Бу ерда деярли ҳамма жамоа кучли бўлгани туфайли, ўйинлар қизиқ ўтади.


- Германия футболидаги АУРА ҳақида...

- Германияда ҳамма футбол билан яшар экан. Футбол деярли барчанинг севимли спорт тури. Аёллар ҳам футбол учрашувларини стадиондан томоша қилишади. "Бавария", "Боруссия" стадионларига саёхат қилдим. У ердаги атмосферани сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Буни кўриш ва ҳис қилиш керак. Улар футболни байрамдек ўтказишади. Хатто, бизнинг ўйинларимизга ота-оналардан ташқари кўплаб футбол мухлислари ташриф буюришади. Немислар футбол билан яшашар экан!


Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика