Даврон Мирзаев энди "Динамо"да
28 фев 2014 08:00
Новости
Даврон Мирзаев энди "Динамо"да
Асосан Россиядаги фаолияти орқали мухлисларимизга яхши таниш бўлган Даврон Мирзаев бу йил юртимизда ўйнаш илинжида юрибди.
Шу боис 25 ёшли ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиб келди. Мирзаев дастлаб маълум муддат "Олмалиқ" машғулотларида иштирок этди. Кейинчалик эса "Андижон"га ўтиши кутилган ҳужумчи "Пахтакор" йиғинига бориб қўшилди. Бироқ "шерлар" Давронни ўз таркибида олиб қолишдан мано кўрмаган шекилли, у яқинда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси лагерида пайдо бўлди.
Олинган маълумотларга кўра, Мирзаев оёғидаги жароҳат сабабли "Динамо"нинг "Навбаҳор"га қарши ўтказган синов-назорат баҳсида майдонга туша олмаган. Ҳозирча футболчи Равшан Ҳайдаров жамоасида кўрикдан ўтмоқда.

championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии