RU

Последние новости

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  7 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади Новости

Даврон Мирзаев "Андижон"га келади

Бугун “Андижон” Тошкентда иккинчи йиғинини бошлади. Бу сафар жамоа “Адмирал” меҳмонхонасига жойлашди.
Айтиш керакки, бугундан таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчилар қўшилишмоқда. Машғулотларнинг дастлабки кунида жамоамиз сафида 5 нафар янги футболчи шуғулланди.

Литвадан келган Гедеминас Паулаускас ва Нериюс Астраускас жамоамиз билан машғулотларга киришишди. Шунингдек, дарвозабон Артур Парванов, ярим ҳимоячилар Мирзакамол Камолов ва Собир Усмонхўжаев “Андижон” билан машғулотларни бошлашди. Бу футболчилар орасида Камолов учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Чунки у 2008-2010 йилларда ҳам жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Камоловнинг фаолиятидаги энг яхши ўйинлари ҳам айнан “Андижон” билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик танаффусдан сўнг ярим ҳимоячи “Андижон”га қайтмоқда. “Локомотив”даги фаолиятлари орқали мухлисларга яхши тиниш бўлган Парванов билан Усмонхўжаев ўз омадларини энди “Андижон”да синаб кўришмоқчи. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Шунингдек, яна икки кундан сўнг таркибга ҳужумчи Даврон Мирзаев ҳам қўшилади. Россиянинг “Рубин”, “Химки” ва “Нефтехимик” клубларида тўп сурган бу ҳужумчини мураббийлар ПФЛ Кубоги турнирида синаб кўришади. Бундан ташқари африкалик футболчилар ҳам кўрикдан ўтказилади. Аввалги йиғинларда иштирок этган футболчилардан Омад Тойлоқов кўрикдан ўта олмади ва унга жавоб берилди.

 ПФЛ Кубоги бошлангунига қадар жамоамиз эртага “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика