Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?
30 ноя 2022 20:23
Новости
Даврон Ҳошимовга "Майкон" лақаби ким томонидан берилган?
Суҳбат жараёнида ундан ўйинларини ўз кўзи билан кўрган энг кучли футболчиларни айтиши сўралди.
— Ўзбекистондан Одил Аҳмедов. У киши шунчаки футболчи эмас, ҳақиқий лидер эди. Одил ака билан ўйнаш ҳар доим осон бўлган. Чунки улкан тажрибаси, майдонни кўриши ва хавфни олдиндан сезиши билан сизни ҳам тўғри йўналтириб туради. Жаҳон футболида эса ўзимнинг позициямда тўп тепган Майконни эътироф қилардим. Бразилиялик ҳимоячи бошқача эди.
— Сизни ҳам азалдан "Майкон" деб чақиришади. Бу лақабнинг пайдо бўлиш тарихи қанақа?
— "Пахтакор" ўринбосарлари сафида ўйнардим. Асосий жамоа ҳужумчиси Зайниддин Тожиев менинг ўйинимни кўриб, Майконнинг услубига ўхшатганлар. Учрашувдан кейин шу ҳақдаги фикрларини жамоадошларим олдида айтдилар. Бу лақаб ўша кишидан мерос бўлиб қолди...
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии