RU

Последние новости

20:00Суперлига. "Насаф" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  6 19:53Алаба "Реал"ни тарк этишни режалаштирмаяпти  0 19:332026/2027 йилги мавсум учун Ўзбекистонга нечта квота ажратилди?  1 19:16Шешко МЮга ўтади — Here We Go!  1 18:49"France Football" "Олтин тўп"га даъвогар 30 нафар футболчини эълон қилди: Дембеле, Хвича ва Ямаль рўйхатда  3 18:39Йилнинг энг яхши футбол клуби бўлишга даъвогар жамоалар аниқ  2 18:17Суперлига. "Қўқон-1912" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  7 18:12Мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум  5 17:54Йилнинг энг яхши дарвозабони номига давогарлар маълум бўлди  3 17:33Суперлига. "Навбаҳор" кетма-кет 12 та ўйиндан буён Наманганда мағлубият нималигини билмаяпти  0 17:15Футбол ҳақиқатан ҳам биринчи ўриндами?  2 17:12Копа соврининга даъвогарлар рўйхати эълон қилинди  5 16:45"Андижон"нинг словениялик легионери қаерда?  3 16:18Беҳрузбек Облақулов: "Вадим Карленович шошилмай ўйнашни айтганди. Якунда ўйинни қутқара олдик"  3 15:56"Навбаҳор" Наманганда "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман" Новости

Даврон Ҳошимов: "Пахтакор" сафида ўйнаётганимдан хурсандман"

Жамоамиз ҳимоячиси Даврон Ҳошимов мавсумни яхши ўтказиб, чемпионликни қўлга киритишга муносиб ҳисса қўшди.
Даврон чемпионлик мавсумига бағишланган саволларга жавоб берди.

- Мавсумга қандай баҳо берган бўлардингиз?
- Ижобий. Чунки биз олий лигада ғолиб чиқдик. Мавсум бошланишидан аввал жамоа билан келишган ҳолда мухлисларни хурсанд қиладиган натижага эришишни истагандик. Якунда бунинг уддасидан чиқдик. Ўйлашимча, намойиш этган ўйинимиз ва эришган натижаларимиз мухлисларимизга маъқул келди. Ҳар бир ўйинда чиройли футбол кўрсатишга ҳаракат қилдик. Чемпион бўлиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бунинг учун йил давомида меҳнат қилиш керак.

- "Пахтакор" мавсумни мағлубиятсиз якунлади. Бунинг асосий сабаби нимада?

- Бунга рақибларни учрашувдан олдин жуда яхши ўрганганимиз ва ўйин давомида турли ўзгаришлар қила олганимиз сабаб бўлди. Масалан, "Локомотив" билан иккинчи даврадаги баҳсга бир ҳафта давомида жиддий тайёрландик. Рақибнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўргандик. Ўзимизни руҳий тарафдан издан чиқаришга уринишларга эътибор қилмаслигимизни мураббийлар таъкидлаб ўтишди. Натижада ҳал қилувчи ўйинда мезбонларни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик. Баъзида мураббийлар учрашув мобайнида зарур ўзгаришларни амалга оширишди. Шунингдек, машғулотларда яхши ишладик. Бу эса ўйинларда бизга қўл келди. Қийин ҳолатлардан чиқиб кетишда жамоавий аҳиллигимиз ёрдам берган ҳолатлар учради.

- Жамоада бу йил характер пайдо бўлди деб ўйлайсизми?
- Ҳа, ўтган йили шу жиҳат бизга етишмай қолганди. Бу мавсумда эса қийин кечаётган беллашувларда ҳам бир-биримизни қўллаб-қувватладик. Тажрибамиз ошди. Ўтган йили тажрибанинг етарлича эмаслиги бизга қимматга тушганди. Ўзимизга керакли хулосаларни чиқариб, олдинги хатоларга йўл қўймадик.

- Энг қийин учрашув сифатида қайси баҳсни таъкидлаб ўтасиз?
- Биринчи ўринда охирги турда "Бунёдкор" билан ўтган беллашувни. Чемпион бўлиб улгурганимиз учун ўйинга киришиб кетишимиз осон кечмади. Рақиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганда руҳимизни туширмадик ва сўнгги дақиқаларда ғалабани тортиб олдик. Ўша куни мен учун мавсумдаги энг қийин ўйин бўлди. Жамоадошларим Намангандаги ўйин ҳақида гапиришганди, бироқ мен у ерда дисквалификация сабабли ўйнамагандим.

- "Пахтакор"дан қайси футболчилар ушбу мавсумда ўсишга эришишди?
- Жамоадошларимдан Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев ва Александр Мерзляковни таъкидлаб ўтган бўлардим. Жамшид ва Игорь тажрибага эга бўлиши билан ўйинчилари кучайиб бормоқда. Саша эса жамоага тўлиқ киришиб кетди.

- Кейинги йилда олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз?
- "Пахтакор" билан олий лига, Ўзбекистон Кубоги ва Чемпионлар лигасида муваффақиятли қатнашиш. Чемпионлар лигасида ижобий натижага эришишни барчамиз хоҳлаяпмиз. Мухлисларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз. Яна шуни таъкидлашни истайманки, севимли жамоам сафида ўйнаётганимдан жуда бахтиёрман!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика