RU

Последние новости

03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  16 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  30 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  20 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2

Даврон Файзиев янги мавсумда Қўқонга бормоқчи Новости

Даврон Файзиев янги мавсумда Қўқонга бормоқчи

Ўзбекистонлик барча футбол мухлисларининг энг севган футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев “Қўқон-1912” футбол жамоаси ҳақида фикрларини билдирди.

– Қўқон жамоасининг ўйинларини албатта кузатиб бораман. Ўтган мавсумда бу  жамоанинг ўйинини кўриш жудаям ёқимли бўлди. Мавсум бошида ва кейинчалик ҳам жуда чиройли ўйин намойиш қилишди. Жамоада кўп ишлар қилингани билиниб турди. Тўғри ҳозирча чемпионлик учун даъвогарлик қилишмаган бўлса ҳам, жамоанинг ўз ўйин услуби пайдо бўлди. Бу услуб жуда кўп жамоаларни қийнаб қўйди. Умуман, Қўқон шаҳрига катта футболни қайтгани, стадионни мухлислар билан тўлиб тошганлари, миллий чемпионатимизнинг ривожига ижобий таъсир қилди, деб ўйлайман.

Энди келаётган мавсум ҳақида гапирсам. Эшитишимга қараганда, жамоа таркиби янги легионерлар ва маҳаллий футболчилар ҳисобига янада кучайган. Ўйлайманки, жамоа ўтган йилгидан ёмон ўйин кўрсатмайди. Бу борада жамоага омад тилайман. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани, футболимизнинг юзига айланган шаҳар, десак хато бўлмаса керак. Шундай экан, “Қўқон-1912” жамоаси ҳам шунга яраша ўйин кўрсатиб, суперлига баҳсларида муносиб иштирок этади деган умиддаман ва турнир жадвалининг юқори ўринларида бўлишини тилакдошиман.


Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Бу ютуққа  “Қўқон-1912” жамоасининг футболчилари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссалари қўшишди. Менимча, бу футболчилар жамоада фаолиятларини давом эттиришяпти. Келаётган мавсумда  бу ёш футболчилардан янада ёрқин ўйин кутяпман. Чемпион футболчиларимизнинг ўзларига бўлган ишончлари янада ортган бўлиши аниқ. Мен Жавоҳир Сидиқовнинг ўйинларини ўсмирлик пайтидан бери кузатиб бораман, у жудаям истеъдодли футболчи. Ўзбек футболига ҳали кўп фойдаси тегиши аниқ. Бу каби ёш футболчиларнинг жамоа асосий таркибида бўлиши, Қўқонликларнинг ўйинларини янаям кучайтиради менимча.

Келаётган мавсумда футбол кўриш учун Қўқонга бориб, у ердаги байрамона кайфиятни, стадиондаги ажойиб муҳитни  ўз кўзим билан кўрмоқчиман. Қолаверса  “Қўқон-1912” жамоаси матбуот котиби Акрамжон ака билан жудаям илиқ муносабатдамиз. У киши мени доим Қўқонга таклиф қиладилар. Ўйлайманки, келаётган мавсумда Қўқонга бориш ниятим амалга ошади.

“Қўқон-1912” жамоасига суперлига ўйинларида чин дилдан омад тилайман!, - дейди Даврон Файзиев. 


Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика