RU

Последние новости

17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  0 17:23"Жайхун" — "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  10 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   13 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  4 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  4 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  26 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  14

Даврон Файзиев: “Савиямиз Хитойникидан паст бўлса, ЖЧга чиқиб нима қиламиз?” Новости

Даврон Файзиев: “Савиямиз Хитойникидан паст бўлса, ЖЧга чиқиб нима қиламиз?”

Яқинда таниқли футбол шарҳловчиси Даврон Файзиев сайтимизда меҳмон бўлган эди.

Суҳбатимиз асосан бокс ва футбол мавзусида кечиб, ҳамкасбимиз ўзининг дилидаги гаплари билан ўртоқлашди. Қуйида эътиборингизга Файзиевнинг миллий терма жамоамизнинг олдинда турган иккита ўйини ҳақида билдирган фикрларини ҳавола қиламиз.

- Даврон, ҳозирда кўпчилик миллий терма жамоамиз бош мураббийини тактикасининг йўқлигида, ўйиннинг боришига қараб, ўзгартириб юбориш қобилиятига эга эмаслигида айблаяпти. Бу масалада фикрингиз қандай?

- Хитой терма жамоасини шу пайтгача ҳам мағлуб этганмиз ва бу борада ортиқча муаммога дуч келмаганмиз. Бу сафарги ўзаро тўқнашувимизда ҳам ғалаба қозонишимизга ишоняпман. Гарчи, чин юрти жамоасига Марчелло Липпи устозлик қилаётган бўлса ҳам.

- Тўғрику-я, лекин италиялик тажрибали мутахассис қисқа фурсатда Хитой терма жамоаси ўйинини ижобий томонга ўзгартира олди...

- Фикрингизга қўшиламан. Шунчаки, Липпи шу кунгача ўз даражасидан паст ўйин намойиш этган Хитойни асл даражасига олиб чиқа олди. Аммо, барибир бошдан баланд сакраб бўлмайди. Ҳозирги Хитой даражасини Ўзбекистон терма жамоасидан устун деб ҳисобламайман. Агар савиямиз Хитойникидан паст бўлса, унда жаҳон чемпионатига чиқиб нима қиламиз? Таркибимиздаги футболчиларнинг аксарияти тажрибали ва ёши катта. Уларда ҳеч қандай қўрқув хисс йўқ. Уларга кайфиятни бера олиш керак, холос. Уни ким беради? Албатта, бош мураббий.


- Келинг, майдонни шахмат доскасига қиёслаймиз. Унинг икки томонидан гроссмейстерлар, яъни бош мураббийлар жой олишган. Шахмат тахтасидаги сипоҳлар эса футболчилар. Икки гроссмейстер - Липпи ва Бабаяннинг тактик юришида кимни устун ҳисоблайсиз?

- Липпи жаҳон футболида оламшумул ютуқларга эришган. Марчеллонинг Италияни жаҳон чемпиони қилганининг ўзи кўп саволларга жавоб беради. Шахсий фикрим, бу ўйинда кўп нарса футболчиларнинг ўзига боғлиқ бўлади. Агар улар чиндан ҳам жаҳон чемпионатига чиқишни исташса, Хитойни мағлуб этишади. Акс ҳолда, у ердан қуруқ қўл билан қайтишлари аниқ. 

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди 

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика