Даврон Файзиев "Қўқон-1912"га қайтди
19 мая 2021 15:25
Новости
Даврон Файзиев "Қўқон-1912"га қайтди
Жорий мавсумни "Бухоро" жамоасида бошлаган ва апрель ойида истеъфога чиқарилган Даврон Файзиев яна "Қўқон-1912"га қайтди.
Олинган маълумотларга кўра, қўқонликлар раҳбарияти Файзиевни яна ёрдамчи мураббийликка таклиф этган. Кеча "шунқорлар"нинг "Сўғдиёна"га қарши ўтган ўйини бошланиши олдидан футболчиларни чигилёзди машқларига айнан Даврон Файзиев олиб чиққан.
Ушбу хабар маҳаллий мухлисларни хурсанд қилиши аниқ. Сабаби шундаки, Файзиев "Бухоро"дан кетгач, қўқонликлик ишқибозлар раҳбариятдан тажрибали мураббийни яна собиқ жамоасига қайтаришни сўраганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии