Даврон Файзиев: "Имконият бўлганида "Реал" жамоасида тажрибамни оширган бўлардим"
25 ноя 2015 16:15
Новости
Даврон Файзиев: "Имконият бўлганида "Реал" жамоасида тажрибамни оширган бўлардим"
"Ўйиндан олдин учрашув финалга тенглаштирилганди. "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг руҳий жиҳатдан йигитларда пасайиш бўлганди. Аммо бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди дея оламан. Битта учрашувга биринчи лига вакили ҳам, бошқа жамоа ҳам тайёрлана олади. Ўйин осон бўлгани йўқ. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олганимизда биринчи бўлимнинг ўзида барчасини ҳал қилиб қўярдик. Мақсадимиз олий лигада қолиш эди. Энди бемалол таътилга чиқсак ҳам бўлади", - дейди Файзиев.
"Доим "Сўғдиёна"да ишлаб олий лигада қолиш учун ҳаракат қилавераман? Мен жиззахликман, кучлироқ жамоани бошқариш учун ҳали анчагина тажриба ва кучга тўлишим керак. Ҳали маҳорат бобида кучли жамоаларда ишлашга тажрибам кам. Кейинги йил яхши жамоа шакллантириб яхши ўринларга курашади деб умид қиламан. Кўп учрашувларда ўйинимиз зўр чиқарди, аммо натижа салбий бўларди".
Бу йил олий лига ўйинларини учта стадионда ўтказдик. Кейинги йил фақат Жиззахда ўйнаймиз, бу ҳам бизга қўшимча ёрдам бўлиши аниқ. Аммо жамоани шундай тайёрлаш керакки, футболчи ўз майдонидами ёки сафардами бир хил ўйнаши керак.
Ўзбекистонлик ёш мураббийларни чет элда ўқитишга қандай қарайман? Албатта ижобий қарайман. Мавсум тугагач хориждан кучли мутахассисни чақириб семинарлар ташкил этилса яхши бўларди. Бу албатта менинг таклифим. Танлаш имконияти бўлганида Пеллегрини давридаги "Реал" жамоасида тажрибамни оширган бўлардим. Эль Классикони стадиондан томоша қилиш орзуларимдан бири", - дейди Файзиев.
Комментарии