RU

Последние новости

20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  2 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  2 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  94 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  7 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман» Новости

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман»

«Шўртан» - «Динамо» (0:3) учрашувидан кейин “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

“Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли, лекин ғалаба билан мағлубият ҳар доим ёнма-ён юради. Мени қувонтираётгани жамоамиз тобора ўз ўйинини топиб бораётгани. Ҳозирда ҳеч қандай бўшашга ҳақимиз йўқ. Сабаби олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Бу ғалаба бизни янада кучайтириши керак. Йигитларда ўзларига ишонч яна қайтаётганидан хурсандман. Ўйлайманки, энди шу темпни сақлаб қолиб, ишлашда давом этамиз.

Чинданам бугунги “Шўртан” устидан қозонилган ғалаба “Динамо”нинг жорий мавсумдаги энг муҳим ғалабаси ва энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Олдинда “Сурхон”га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Эртаданоқ ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ғалабамизда бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари бор. Самарқанддан Ғузорга келиб стадионда жамоани қўллаб турганликлари йигитларга таъсир қилди. “Динамо” ўз мухлисларини хурсанд этиши учун ишлашда давом этамиз” – дея фикрини якунлади Даврон Файзиев.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика