RU

Последние новости

08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  1 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  3 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  22 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  4 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  7 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   13

Даврон Файзиев: "Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим" Новости

Даврон Файзиев: "Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим"

Coca Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин "Қўқон-1912" — "Сўғдиёна" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Барчани узоқ кутилган ғалабани билан табриклайман. Фарғона вилоятида кеча бошланган ўзбек футболининг 110 йиллик байрами бугун якунланди. Футбол фахрийлари ҳам бу ерга ташриф буюришди. Бугунги ғалаба ҳам ушбу байрамга тўғри келди. Ушбу ғалабани Қўқон аҳлига ва футболимизнинг 110 йиллик байрамига бағишлайман. Ўйиндан аввал катта йўқотишлар бор эди. Лекин йигитлар ирода намойиш этишди. Ўйин 1:1 ҳисобида давом этаётган пайтда, ким гол урса, ўша ғалабани қўлга киритарди, "Сўғдиёна" ҳам ютиб кетиши мумкин эди, лекин омад бизга кулиб боқди. Сўнгги дақиқада киритилган тўп эвазига ғалабага эришдик. Бизга ишонч билдирган клуб раҳбарияти, мухлислар, умуман, барча-барчага ушбу ғалабани бағишлайман. "Сўғдиёна" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилайман. Икки жамоа ҳам бир хил вазиятда эдик. Чунки рақибдан ҳам мағлубиятлардан кейин биздаги каби тушкунлик кайфияти бор эди. Бизда жароҳат олган футболчилар кўп эди, уларнинг баъзиларини майдонга ташлашга мажбур бўлдик. Ўйин давомида хатолар кузатилди. Бироқ ғалабадан сўнг барчаси унутилади. Ўйин мухлисларимизга ёқди деб ўйлайман. 

— Ҳужумчи Норбеков жароҳат олгач, унинг ўрнига позициядоши эмас, ҳимоячини туширганингизни қандай изоҳлайсиз?

— Ҳисобдан келиб чиққан ҳолда ўзгаришни амалга оширдик. Тактик ўзгариш дейиш мумкин. Ҳасанов, Норбеков каби футболчилар бугун иситма билан майдонга чиқиб, жамоа ғалабасига ҳисса қўшди. Уларни фақат олқишлаш керак. Юқорида таъкидлаганимдек, йўқотишлар бизга катта таъсир ўтказаётганди. Ўйлашимча, ғалабадан сўнг йигитларда ишонч пайдо бўлмоқда. Алмаштиришни тўғри деб ҳисобласак бўлади, чунки ғалаба қозондик. "Сўғдиёна" ёмон ўйин кўрсатмади. Улар қарши ҳужумлар ташкил қилишга уринишди. Иккала жамоа ҳам тенг вазиятлар яратди. Норхонов гол урганда, ютқазишимиз мумкин эди. Учрашув охирида ғалабани "илиб кетдик". 

— "Қўқон-1912" ҳозирги ўрнида мавсумни якунласа, плей-оффда иштирок этади. Жамоа ушбу босқичда қаерда ўйнаш қулай?

— Ҳозир бу ҳақда фикр билдиришга ожизман. Фақат олдинга қўйилган мақсад сари интиламиз. Қолгани Аллоҳдан. Биз ғалабани узоқ кутгандик. Ҳозир рақиб танлайдиган ҳолатда эмасмиз. 

— Сиддиқов ва Йосовичнинг ҳолати қандай?

— Йосович мавсум охирига қадар бизга ёрдам бера олмайди. "Пахтакор"га қарши ўйинда Сиддиқовнинг жароҳат олишига мен айбдорман. Уни биринчи бўлимдан сўнг алмаштиришим керак эди, чунки у жароҳатини янгилаб олганди. Унинг ҳолатини била туриб, майдонга чиқарганим хатоим бўлса керак, деб ўйлайман. Ўйлайманки, Жавоҳир келгуси ўйинларда бизга ёрдам беради. Унинг ҳолати яхши тарафга ўзгарган. Жавоҳирни ҳар бир клуб ўз таркибида кўришни хоҳлайди. Қолаверса, Раҳматуллаевнинг иситмаси бор, шу боис у ўйинга ҳам кела олмади. Санасак, 6-7 футболчида жароҳат бор. Сардор Етовқўзиев бугун дебютини ўтказди. Ёшларга ишонч бериш керак. Тошмирзаевни борасида ҳам мажбурий ўзгариш амалга оширдик. Чунки Ҳасанов иситмаси юқорилиги сабабли захирага олинди. Лекин бу ўзгариш ўз самарасини берди. Хатолар кузатилди, бироқ ўз вақтида бартараф этилди. Шундан хурсандман. Бугун энг яхши ўйинчи сифатида дарвозабонимизни айтган бўлардим. Аслида ғалаба учун барчани эътироф этиш мумкин. Бироқ ажратиб кўрсатадиган бўлсак, Абдуллаев, Холмуҳаммедов ва Рустамовни ажратиб кўрсатиш мумкин. Гол урган ўйинчи эса — қаҳрамон. Уни барчадан юқори қўйиш мумкиндир.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика