RU

Последние новости

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади" Новости

Даврон Файзиев: "Бизга бугунги ўйинда омад етишмади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди. Бугун бизга омад етишмади. Вазиятлар яратдик, аммо гол ура олмадик. Бугун ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаганимиз туфайли ёшларга ҳам имкон бердик. Имкониятларини чамалаб олдик, синовдан ўтказдик. Ёмон ҳаракат қилишмади, айтиб ўтганимдек бизга омад етишмади.

"Насаф" яхши шаклланган жамоа. Таркибида кучли ижрочилар бор. Қўқонда эсган шамол ҳам ҳар икки жамоанинг ўйинига таъсир кўрсатди.

- Голда дарвозабоннинг хатоси бор деб ўйлайсизми?

- Йўқ, бунда фақат дарвозабонни айбламаган бўлардим. Голда ҳамманинг хатоси бор. Ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар, зарбагача қўйиб бердик. Дарвозабондан ҳам хато бор, лекин айб тўлиқ унда эмас. Зарба берилган вақтда тўп йўналиши ўзгарди, бу дарвозабонни чалғитди. "Насаф" бизнинг жарима майдонимиз атрофида хавфли вазиятлар яратишига тайёр эдик. Шундан бошқа вазиятларда биз уларга имкон бермадик.

- Кубок қуръасига муносабатингиз қандай? Масалан, кимдир уйда, кимдир сафарда кўпроқ ўйнашига фикрингиз қандай?

- Тўғри, биз қолган иккита ўйинни сафарда ўтказамиз. Регламаент шундай ва биз уни ҳурмат қиламиз. Лекин барибир ҳар бир жамоа сафарда ҳам ўйнайди, тўлиқ уйда ўйнамайди.

Бизга Суперлига йўлланмаси вазифаси қўйилган. Эндиликда бор эътиборимизни чемпионат ўйинларига қаратамиз. Бироқ бу кубок ўйинларига эътиборсиз эканимизни англатмайди. Бизнинг вазифамиз шу, ўйин борми, майдонга чиқдикми, демак ғалаба учун ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика