RU

Последние новости

12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  0 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  0 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  8 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  11 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  2 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  15 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  1 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  2 07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  5 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  6 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  5 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  54

Даврон Файзиев: “Элитада қолишимиз бу – бахтли воқеа бўлди” Новости

Даврон Файзиев: “Элитада қолишимиз бу – бахтли воқеа бўлди”

“Андижон”нинг олий лигада қолиши аниқ бўлгач, табиийки ундан бир поғона юқори бўлган “Сўғдиёна”ни ҳам кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолгани маълум бўлди.
Дарҳақиқат, келаси йил олий лигада 16та жамоа бўлгани айниқса, жамоалар сони ортгани жиззахлик ва андижонлик ишқибозларни беҳад қувонтириб юборди. “Сўғдиёна” устози Даврон Файзиев билан боғланганимизда, табиийки хурсанд эди.

- Даврон ака, жамоангизни олий лигада қолгани билан табрикласам бўладими?
- (Кулиб) Тўғриси бу – лоторея эди. Унда ютуқ чиқди. Албатта бу хушхабарни эшитганимдан кейин хурсанд бўлдим. Телефоним тинмаяпти. Мухлислар ва футболга аълоқадор инсонлар кўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Мен ҳам ўз навбатида фурсатдан фойдаланиб, ЎФФ раҳбари Мираброр Зуфаровичга шахсан ўзимни қолаверса Жиззах ахли номидан ката раҳмат айтиб қоламан. Бундай имконият ҳар доим ҳам берилавермайди. Шундай экан, йўл қўйилган хатоларимизни келгусида бошқа такрорламасликка интиламиз.

- “Сўғдиёна”ни олий лигада қолишига қанчалик ишонгандингиз?
- Жамоа расмий равишда биринчи лигага тушиб кетганидан сўнг, бундай жуда афсус чекдим. Келаси йил янги стадионда қуйи лигада иштирок этишни тасаввур қилсам, хунобим ошарди. Тўғриси бу йил айрим ўзимизнинг йўл қўйган хатоларимиз ва рақибларимизни Зоминдаги стадионда қабул қилганимиз эвазига аутсайдерлар қаторига тушиб қолдик. Жамоамни қандай бўлмасин кучлилар сафида олиб қолиш учун бор куч ва маҳоратимни ишга солдим. Жамоалар сони 16та бўлади деган гаплар тарқалганидан кейин рости бунга қандайдир миқдорда умид бор эди. 

- Энди режаларга ҳам ўзгартириш киритилса керак?
- Тўғриси айтсам, футболчиларга таътил берилганидан кейин келгуси йил ҳақида режалар ишлаб чиқмагандик. Раҳбарият билан 1 декабрь куни учрашиб, шунда мақсад ва вазифалар ҳусусида суҳбатлашиб оламиз. Жамоани келгуси мавсум қайси мураббий бошқаришидан қатъий назар, чин дилдан айтяпман, “Сўғдиёна”ни олий лигада қолганидан хурсандман!

- Афтидан жамоада қолишингиз ноаниқдек?
- Айтдим-ку, раҳбарият билан учрашганимиздан кейингина аниқ гап айтишим мумкин. Ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Ўзаро келишувингиз қандай эди?

- Шартнома тузаётганимизда 3 йилга имзо чекканман. Дастлабки йил вазифа клубни элитага олиб чиқиш, 2013 йили эса олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолиш ва бу йил ҳам шу вазифа қўйилганди. “Сўғдиёна”даги уч йиллик фаолиятим мобайнида икки мавсум олдимизга қўйилган вазифани бажардим. Табиийки бу йиллар давомида мураббий сифатида катта тажриба орттирдим. Энди келаси йил бошқарув постида ким бўлишини раҳбарлар ҳал қилади.

- Олдингизда бошқа вариантлар ҳам борми?

- Ҳа, таклифлар йўқ эмас. Лекин очиғини айтганда, менга ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганда кўра, бош мураббий сифатида фаолият юритган маъқул кўринмоқда. Яна ким билади дейсиз.

- Агарда “Сўғдиёна” раҳбарияти сизга ишонч билдиришда давом этса, мухлисларга нима ваъда қилган бўлардингиз?

- Мени хурсанд қилаётган яна бир жиҳати шуки, келаси йил жамоа рақибларини Жиззах шаҳрида қабул қилади. Ишонинг бу йил Зоминдаги майдонда жуда қийналдик. Табиийки келгуси мавсум мухлисларимизнинг ҳам стадионга ташрифи ортади. Мен бунга ишонаман. Уларга ниманидир ваъда қилмайман. Лекин ҳар бир ўйинда жиддий курашимизни айтишим мумкин.

- Жамоа 2015 йили ҳеч бўлмаса 5-6-ўринлар учун курашиши мумкинми?

- Агарда таркибимизни сақлаб қолсак, бемалол айтишим мумкинки, биз 5-6-ўринлардан бирини банд эта оламиз. Бироқ мавсум якунланиши билан футболчиларимизга “совчилар” кўпайиб кетган. Уларни ушлаб қолиш чорасини кўриш лозим.

- Асосий таркиб аъзолари билан ўртадаги битим тугаб бораётгандир?

- Шундай. Етакчи ўйинчиларимизга таклифлар бўлмоқда. Кўрамиз улар энди бошқа жамоага ўтиш фикридан қайтиб қолишар.

- Легионерлар уйига кетаётганида қандай тўхтамга келинганди?
- Меленчук ва Коблашга ҳам юртимиздаги бошқа клублардан чорлов бўлган. Футболчилар билан ҳисоб-китоб тўлиқ қилинмаган. Агарда раҳбарият буни тезроқ амалга оширса, шунда ўйинчиларга жамоада қолиш таклифи билан чиқамиз.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика