RU

Последние новости

17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  4 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  4 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  5 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  11 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  20 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  2 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  6 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2

Даврон Файзиев: "Бугун деярли 4 нафар ҳужумчи билан ўйнадик" Новости

Даврон Файзиев: "Бугун деярли 4 нафар ҳужумчи билан ўйнадик"

"Сўғдиёна" - "Машъал" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.
"Барча мухлисларни, раҳбариятни табриклайман. Дастлабки ғалабани қўлга киритиш жуда қийин бўлди. "Машъал" чақилмас ёнғоқ эканини барча билади. Бугун фақат ғалаба учун ўйнашимизни йигитларга таъкидлагандим. Зомин ҳам ўз уйимиз эканини ҳис қилдик. Бизни мухлислар қўллаб қувватлаб турди, бу жамоани олға бошлади. Шу боис барчани ғалаба билан табриклайман", - дейди Файзиев.

"Рақиб жамоага босим ўтказдик, бунинг оқибатида ҳимоячилар хато қилишди. Ғалаба қозонганларни муҳокама қилишмайди".

"Бунёдкор"га қарши ўйинда ўзимиз учун керакли натижага эришиш учун курашамиз. Барчаси майдонда ҳал бўлади".

"Бугун Муқим Тошматов бу мавсумда илк бор майдонга тушди. У ўз ўйини билан барчани лол қолдирди".

"Учрашувни 3та ҳужумчи билан бошлашимизга сабаб кўпроқ ҳужум қилишни истадик. Хаттоки тўртта ҳужумчи бўлди. Тошматов ҳам ҳужумда ўйнади, Ҳакимов, Ражабов ва Абдураҳмонов олдинда ҳаракат қилишди. Режамиз амалга ошди. Ҳозирги замонавий футболда 11 киши ҳужумда, 11 киши ҳимояда ўйнайди".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика