Даврон Чориев: "Йил бошида йўқотилган очколар туфайли мавсум ўрталарида кўп куч сарфладик"
06 июн 2022 01:16
Новости
Даврон Чориев: "Йил бошида йўқотилган очколар туфайли мавсум ўрталарида кўп куч сарфладик"
Футзал бўйича Ўзбекистон кубогининг финал баҳсидан сўнг турнир ғолиби "Жиззах-Кентекс" аъзоси Даврон Чориев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйин қийин руҳда ўтишини билардик, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. "Пахтакор" яхши жамоа, бежизга чемпионатда учинчи ўринни қўлга киритмади. Учрашув бошида бироз қийинчиликка дуч келдик. Иккинчи голдан сўнг енгил нафас олдик. Асосийси, мақсадимизга эришдик.
Гарчи икки титулни қўлга киритган бўлсак-да, совринлар учун кураш жуда оғир кечди. Айниқса, йил бошида йўқотилган очколар эвазига мавсум ўрталарида кўп куч сарфлашимизга тўғри келди.
Бугун омад бизга кулиб боқди. Рақибда ҳам яхши имкониятлар пайдо бўлди, аммо вазиятлардан фойдаланишда бизнинг қўлимиз баланд келди", — дейди Чориев.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии