RU

Последние новости

09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  0 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  1 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6

Давлат Турдалиевни хотирлаб Новости

Давлат Турдалиевни хотирлаб

Якшанба куни моҳир спорт шарҳловчиси, ажойиб инсон, меҳрибон ота, самимий инсон Давлат Турдалиевни Фарғонанинг Риштонида сўнгги йўлга кузатдилар.
Совуқ хабар яшин тезлигида тарқалди. Эшитганларнинг барчаси чин кўнгилдан хафа бўлгани, куюнгани рост. Чунки Давлатбек ярим асрлик умри мобайнида инсонлар кўнглидан муқим жой олган, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган эди.

Чорак аср мобайнида унинг овози кириб бормаган ўзбек хонадони қолмаган десам, муболаға бўлмас. Футбол учрашувларини маромига етказиб шарҳлагани боис ишқибозларнинг аксарияти унинг маҳоратига тан беришган, ўзини ҳаётда бирор маротаба кўрмаганлар ҳам овозидан таниб, ҳурматларини ифода қилишган. Умумхалқ эътирофига сазовор бўлиш осон эмас. Бунинг ортида йиллар давомида кечаю кундуз ўз устида ишлаш ётгани аниқ. Давлатбек ҳар бир шарҳга ўта пухта тайёргарлик кўриши бугунги ёш ҳамкасбларга намуна бўла олади. Учрашув пайти рўй берадиган турли вазиятларга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб муносабат билдириши мухлисларга манзур бўларди. Йиллар давомида ўта қизиқарли учрашувлар билан бир қаторда зерикарли кечган ўйинларни шарҳлашга тўғри келгани ҳам бор гап. Аммо ўшандаям эҳтиросли овози, сўзга бойлиги, жамоалар ва алоҳида спортчиларни яхши ўргангани туфайли томошабинни экран қаршисида миллионлар ўйинидан завқ олишига кўмаклашарди. Шу йил ёзда Бразилияда ўтган жаҳон чемпионати учрашувларидан репортажлари фаолиятидаги сўнгги йирик нуфузли турнирдан шарҳлари эканини ким билибди дейсиз...

Давлатбек нафақат футбол, балки спортнинг кўплаб бошқар турларини чуқур ўргангани репортажларидан яққол сезилиб турарди. Пойтахтимизда ўтказилган дастлабки йирик теннис турнирларидан бевосита жонли эфирда репортажлари, боксга бағишланган ажойиб кўрсатувлари, ёзги ва қишки олимпиадалар, Осиё ўйинлари даврида бошқа мусобақалардан шарҳлари микрофон қаршисида ҳақиқий профессионал ўтирганидан далолат берарди.

Давлат Турдалиев мамлакатимизда спорт журналистларининг янги авлоди шаклланишига катта ҳисса қўшгани тахсинга лойиқ. Бугун ўзлари ёш ҳамкасбларига устозлик қилаётган бир қатор шарҳловчи ва репортёрлар Давлатбекнинг маслаҳатлари, тавсиялари, ўринли танқидий фикрлари туфайли спорт мухлислари аудиториясида ўзларига яраша эътиборга эришишди. Давлатбек ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилар, ўз навбатида, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бирма-бир таҳлил қилиб, уларни тузатиш бўйича қимматли маслаҳатларини аямасди. Шу билан бир қаторда, телевидениега омма орасида обрў орттириш учун келганларни, эфирга тайёргарлик кўришга эринадиганларни хушламасди.

Давлат Турдалиев оилапарвар инсон эди, эгизак фарзандларини жону дилидан яхши кўрарди. Дўстлар даврасида самимий ҳазил-мутойибалари билан ажралиб турарди. Унинг ҳазили оғир ботмайдиган, суҳбатдошлар чеҳрасида табассум уйғота оладиган эди. Водийликларга хос бўлган вазиятдан келиб чиқиб сўз ўйинида ўзига хос тарзда луқма ташлашини энди қўмсаб юрамиз.

Давлатбек “Спорт” телерадиоканалига раҳбарлик қилган даврида, энг аввало, спорт мухлислари эхтиёжини қондирадиган репортажлар, кўрсатувлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратди.

Унинг орзулари бисёр, қиладиган ишлари кўп эди. Умрининг охирги кунлари ўтаётганидан бехабар Давлатбек «Мундиал - 2014» якунлари” деб номланган туркум кўрсатувларни футбол мухлисларига тортиқ қилишга тайёргарлик кўраётганди. Афсус ва надоматлар бўлсинким, ана шу туркумнинг биринчи кўрсатуви бошланиши арафасида саломатлиги ёмонлашиб, шифохонага олиб кетилди. Ўзи, ўтган йили юрак хасталиги туфайли бир неча ой даволаниб, яна қадрдон жамоага ва севимли машғулоти - шарҳловчиликка қайтганида барча-барчамиз чин дилдан хурсанд бўлгандик. Бу сафар ошқозон ости бези панд берибди...

Яхши инсонлар кўпроқ умр кўришини хоҳлашимиз табиий. Давлат Турдалиев сафимизда юрганида жуда кўп хайрли ишларни амалга оширган бўларди. Лекин ўлим ҳақ. Яратганнинг иродасига қарши бора олмаймиз. Давлатбек ўзидан яхши ном, ажойиб фарзандлар, истеъдодли шогирдлар қолдирди. Барчага мана шундай мазмунли умр насиб этсин! Давлатбекнинг охирати обод бўлишини тилаймиз...

 

"Бунёдкор" футбол клуби

Давлат Турдалиевнинг

оила аъзолари ва қариндош-уруғларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика