RU

Последние новости

02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  136 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  2 22:35Қатар терма жамоаси Тошкентга етиб келди  6 22:15Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ва Россиянинг 21 ёшгача бўлган жамоалари ўртасидаги ўйинда 9 та гол урилди  43 22:10Ўзбекистон кубоги. "Динамо" 1/8 финалнинг илк ўйинида "Лочин"ни тор-мор этди  12 21:43Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:34Аарон Ремзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  11 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  13 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  29 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  5

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда Новости

Давиде Анчелотти "Эвертон" таклифи ҳақида ўйламоқда

"Реал" ёрдамчи мураббийи Давиде Анчелотти Англияга йўл олиши кутилмоқда.

"Эвертон" клуби янги мураббий қидирмоқда. Фрэнк Лэмпардни ишдан бўшатгандан сўнг Премьер-лига вакили жамоани олдинга чорлай оладиган ва қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаб қолишга қодир кимнидир изламоқда.

Марселино варианти аллақачон кўриб чиқилган. Мерсисайд клуби Испаниядаги мураббийларни кенгроқ ўрганмоқчи. Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва унинг "қироллик клуби"даги ёрдамчиси Давиде Анчелотти ҳам нишонга олинганлар қаторида. "Эвертон" эҳтиёткорлик билан иш тутмоқда, чунки улар Давидени яхши билишади. Мураббий "Эвертон"да Карло Анчелотти даврида отаси билан бирга ишлаган.

Анчелоттининг "Эвертон"даги фаолияти икки йил аввал "Реал" мутахассисни ўз ўрнига қайтариш учун уни Мадридга чақирганида тугаган эди. 

АПЛ вакилининг таклифи гарчи мавсум ўртасида бўлса ҳам Давиде учун яхши туюлмоқда. У бу ҳақда жиддий ўйлаб кўради. Гап фақат унинг Испаниядан кетиб Англияда ўз бош мураббийлик фаолиятини бошлашидагина эмас, балки у Премьер-лиганинг ўз тарихи ва обрўсига эга жамоалардан бирини бошқариш имконига эга бўлади. Сўнгги йилларда унинг Мадриддаги аҳамияти ортиб бормоқда, аммо у отаси изидан бориб, бош мураббий бўлишни ўз олдига мақсад қилиб олган. Унинг номи "Эвертон" раҳбарияти томонидан муҳокама қилинаётган вариантлар орасида, бироқ у биринчи рақамли номзод эмас. 

Лэмпарднинг ўрнини босувчи номзоднинг изланиши Марсело Бьелсани жамоа бошқарувига кўндиришга уриниш билан бошланган эди. 

"Реал"да уларнинг мураббийи атрофида нималар бўлаётганини яхши билишади. Мадрид клуби Давиде ҳеч бўлмаса мавсум охиригача "қироллик клуби"да қолишига шубҳа қилгани йўқ.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика