Давид Трезеге: "Манчестердаги финалда омад биздан юз ўгирган"
17 окт 2014 22:10
Новости
Давид Трезеге: "Манчестердаги финалда омад биздан юз ўгирган"
"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге фаолиятидаги энг аламли финал ҳақида тўхталиб ўтди.
Фаолиятимдаги энг аламли ўйин Манчестерда ўтган Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлади. Ўша мавсумда биз жуда кучли эдик. Скудеттони қўлга киритгандик. "Милан" билан бўладиган финалга пухта тайёргарлик кўргандик. Ўшанда биз ўз кучимизни яхши билардик. Аммо финалда омад биздан юз ўгирган. Пенальтилар сериясида "Милан" бизни мағлуб этганди. Бу ўйинни ҳеч қачон эсимдан чиқара олмайман.
Энг ширин хотираларни эсласам, бу 2002 йилдаги мавсум. Айнан шу мавсумда мен илк скудеттони қўлга киритгандим. "Интер"нинг сўнгги турдаги қоқилиши ва биз "Удинезе"ни ютганимиз якунда чемпионлик тақдирини ҳал этганди.

Комментарии