Давид Сильва умумий гуруҳга қайтди
23 дек 2017 09:40
Новости
Давид Сильва умумий гуруҳга қайтди
«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Давид Сильва машғулотларга қайтди.
Испаниялик футболчи шахсий муаммолари туфайли «Сити»нинг охирги икки ўйинини ўтказиб юборганди.
31 ёшли футболчи жума куни умумий гуруҳда шуғуллунди ва шанба кунги «Борнмут» билан баҳсда майдонга тушишга тайёр.
Ўтган ойдан буён майдонга тушмаган ҳимоячи Жон Стоунз ҳам кечаги машғулотларда иштирок этди.
Комментарии