Давид Сильва "Реал Сосьедад" билан шартномани узайтирди
30 апр 2022 10:38
Новости
Давид Сильва "Реал Сосьедад" билан шартномани узайтирди
"Реал Сосьедад"нинг 36 ёшли ярим ҳимоячиси Давид Сильва клуб билан шартномасини узайтирди.
Энди келишув 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланди. Бу ҳақда клуб сайти хабар бермоқда.
Давид Сильва 2020 йилда "Манчестер Сити"даги 10 йиллик фаолиятидан сўнг Испанияга қайтган эди.
У жорий мавсум Сан-Себастьян жамоаси таркибида барча мусобақаларда 29та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии