Давид Алаба рақобат туфайли "Реал"ни тарк этиши мумкин
04 апр 2025 14:29
Новости
Давид Алаба рақобат туфайли "Реал"ни тарк этиши мумкин
Бу ҳақда "Todofichajes" хабар берди.
Алабанинг асосий вариантлари Саудия Арабистони клублари бўлиб, улар тажрибали футболчини сафига қўшиб олишдан мамнун бўлади. Алабанинг "Реал"даги маоши, яъни йиллик 23 миллион еврони инобатга олсак, араб клублари унга янада фойдалироқ шартнома таклиф қилишлари мумкин.
Алабанинг кетишига сабаб бўлувчи ҳолатлар унинг хочсимон боғлами йиртилганидан кейинги ёмон формаси ва "Реал" ҳимоясидаги кучли рақобатдир. У жароҳатидан кейин аввалги даражасига қайтмади.
Давид Алаба 1 апрель куни Испания Кубоги ярим финал учрашувининг 72-дақиқасида автогол муаллифига айланди, аммо Мадриднинг “Реал” клуби барибир турнир финалига чиқишга муваффақ бўлди. 26 апрель куни бўлиб ўтадиган ҳал қилувчи баҳсда жамоа "Барселона" билан тўқнаш келади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Комментарии